"Ювентус" Кейнни харид қилиши мумкин

Alisher
11 мар 2020
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн А Серия клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Ювентус" 26 ёшли форварднинг харидига қизиқмоқда.

Турин клуби эҳтимолий трансфер бўйича мавсум якунлангандан сўнг музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Кейн жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2015 йилдан бери Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport