"Ювентус" ҳимоячиси сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
1 дек 2023, 12:12
Футболчи яна жамоага ёрдам беришга тайёр.

"Ювентус" ҳимоячиси Данило сафга қайтди. Бу ҳақда туринликлар клубининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар берилди.

Футболчи Бразилия терма жамоасида олган жароҳати туфайли бир ярим ой майдонга тушмади. 

32 ёшли марказий ҳимоячи 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Монца"га қарши ўйин қайдномасига киритилди.

Данило ушбу мавсум А Серияда жами 8 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport