UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Юрий Белоус: "Жалолиддинов Россияга қайта олади, Фарруҳ Икромов премьер-лига даражасидаги футболчи" Янгиликлар

Юрий Белоус: "Жалолиддинов Россияга қайта олади, Фарруҳ Икромов премьер-лига даражасидаги футболчи"

Россиялик таниқли агентлардан бири Юрий Белоус Матч ТВ сайтига интервью берди. Унинг энг асосий жойларини ўзбек тилида тақдим этамиз.

- Ўрта Осиё футболида нималарни кўриш мумкин?
- Ўрта Осиёнинг ҳар бир давлатида ўз футбол тарихи бор. Масалан, Тошкентнинг "Пахтакор" клубини олсак. Клуб Собиқ Иттифоқ олий лигасида ўйнаган, у ерда Красницкий, Абдураимов, кейинроқ 1979 йилги авиаҳалокатда вафот этган Фёдоров ва Ан ўйнаган. Ҳозир кўплаб футболчилар Европа ва Россияда ўйнамоқда. Шомуродов "Рома"да, Яхшибоев "Шериф", Ўрунов "Уфа" ва Йўлдошев "Нижний Новгород"да. Ёки Жасур Жалолиддиновни олинг, унга Москванинг "Локомотив" клубида имкон беришмади.

- Ўзбекистонлик футболчилар трансферга дарҳол рози бўлишадими? Жасур Жалолиддинов сингари янги клубда ўйнаб кета олмасликдан қўрқишмайдими?

- Жалолиддинов бахтли чипта соҳибига айланган эди. Унинг номзодини жуда узоқ кўриб чиқишганди. Аммо ковид туфайли йигитча уч ой Ўзбекистонда машғулотларсиз қолиб кетди. Кейин унга визани узоқ расмийлаштиришди. Ўз-ўзидан Николич жамоадаги футболчилар билан ишлашда давом этди. У 18 ёшли йигитча кутиб туради деб ҳисоблади. Аммо 17 ёшида терма жамоада дебют қилган, ОЧЛда ўйнаган, ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Жасур "Локомотив"га келиб Миранчук билан бирга майдонда тандем бўламан деб ўйлаганди. Менимча Жасур борасида сабр қилишмади. Ўша пайтда Москванинг "Локомотив" клубида менеджмент жуда кучсиз эди. Футболчини яхши жамоага ижарага бериш мумкин эди, дарҳол шартномани бекор қилмай. Агар шундай қилинганида, ҳозирги раҳбарият ва таркибдаги ёшларга қарасак, Жасур ҳозир Москванинг "Локомотив"ида ўйнаётган бўларди. Афсуски шундай бўлиб туради.




- Жасур яна Россияга қайтиши мумкинми?

- Менимча, ҳа. Унга Россиядан ва бошқа давлатлардан таклифлар бор. У Ўзбекистон терма жамоасида ўйнамоқда (Аслида Жасур ҳозир U-21 терма жамоасида ўйнамоқда - championat.asia) ва Республиканинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Агар фақат ўз қобилиятини сарфламай ўсишда давом этса барчаси амалга ошади.

- Нима учун ўзбекистонлик футболчилар Россияда жуда кам?

- Сабаби ўзбекистонлик футболчилар Россияда легионер ҳисобланишади. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмайди. Масалан, айни пайтда Фарруҳ Икромов билан ишлаяпмиз. У Россия премьер-лигаси даражасидаги футболчи. Унга Россиядан қизиқиш бор, аммо бир нарса халал бериши мумкин: лимит. Сентябрь ойида у терма жамоа сафида Швеция билан ўйинда жароҳат олди. Жароҳатидан тузалса бу борада янада жиддий ишлаймиз. Умуман олганда Ўзбекистонда Россияда ўйнашга тайёр футболчилар бир нечта. Агар лимит бўлмаганида уларга талаб кескин кўтариларди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика