UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  4 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  7 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  223 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0

Юрий Лукин: "Мутахассис сифатида фикрим: “Бухоро” олий лигада қолади" Янгиликлар

Юрий Лукин: "Мутахассис сифатида фикрим: “Бухоро” олий лигада қолади"

“Бухоро” - “Қизилқум” (0:1) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Юрий Лукин иштирок этди.
“Бугун  шундай ўйин эди-ки,ҳар иккала жамоага ҳам уч очко жуда зарур эди.Шу сабабли ўйин анча асабий тарзда кечди. Ҳар иккала жамоа футболчилари бор кучларини бериб ўйнашди”-деб гап бошлади Юрий Лукин.

Бугун бизда муаммолар бор эди, дарвозабонимиз уч кун олдин жиддий жароҳат олган эди ва уни ўрнини тўлдирадиган дарвозабон йўқ эди, шу сабабли у бунгун деярли битта оёқда ўйнади. Ўйин сўнгги дақиқасида кўрдингизлар,жуда кўп маротаба унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиб туришди. У ҳеч қанақасига вақтни чўзгани йўқ, жароҳати анча жиддий эди. Бундан ташқари барча учта ўзгариш қилганимиз мажбурий ўзгаришлар эди. Шу сабабли ўйинимиз чиқмай қолди.

“Бухоро” жамоаси ҳам жуда ажойиб ўйин намоиш қилди, фақатгина омад юз ўгиргани туфайли уларнинг якунловчи зарбалари чиқмади ва  улар бугун ўз ниятларига ета олишмади. Бундан ташқари,мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳужум қилишди, ҳужумдан бошқасини ўйлашмади ва натижада шошма-шошарлик билан факат жарима майдончамизга тўп ошириш билан овора бўлишди,бундай вазиятда ҳимоячиларнинг тўпни тепиб чиқариб ҳужумни тўхтатиш осонроқ бўлади ва шундай ҳам бўлди.

- Сиз мутахасис сифатида,”Бухоро”нинг олий лигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Мен ўйлашимча ҳаммаси “Бухоро” учун ижобий якунланади. Ҳали 4 та ўйин бор, бундан ташқари “Пахтакор” билан заҳирада ўйин турибти,”Олмалиқ”ни қабул қиласизлар ва сафарда “Машъал” билан ўйинларда ўйлайманки “Бухоро” керакли натижаларни кўлга киритади. Ҳозирги кунда “Машъал”да мотивация йўқ, у жамоа эгаллаб турган ўрнини анча мустаҳкамлаб бўлган ва энди сал шаштлари тушган ҳолда чемпионатни якунлаб кўйишади, шу сабабли “Бухоро” ўша учрашувдан очко ишлаб олса бўлади. Менинг мутахассис сифатида фикрим “Бухоро” олий лигада қолади!

Мен яна қўшимча қилиб айтмоқчиман,”Бухоро” жамоасига ва бухороликларга тилагим бор эди. ”Бухоро”нинг чемпионат якунида керакли очколарини жамғара олишини ва лигада қолишини жуда хохлайман ва тилаб қоламан. Бухоро шаҳри ва жамоаси мен учун бегона эмас. Мен бу ерда 3-4 йил собиқ ва шонли “Нурафшон” жамоасида тўп сурагнман. Мен айнан “Нурафшон”дай жамоанинг либосини кийганим ва ушбу жуда ҳам ажойиб жамоа шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман ва ғурурланаман бундан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика