Юрген Клопп: "Хуммельснинг голи ҳаққоний бўлган эди, лекин ҳисоблашмади"
18 май 2014 10:13
Янгиликлар
Юрген Клопп: "Хуммельснинг голи ҳаққоний бўлган эди, лекин ҳисоблашмади"
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп кубок финалида жамоасига нисбатан ноҳақлик бўлганини айтиб ўтди.
"Бизнинг ҳаққоний голимизни ҳисобга олишмади. Гол бўлганини заҳирада ўтирган барча футболчиларимиз кўришди.
Мағлубиятни ҳакамнинг хатоси билан боғламоқчи эмасман. Лекин, Хуммельснинг урган голи кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин эди. Биз гол урдик, лекин, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бош ҳакам эса менга бундай вазиятлар учун гол бўлганлигини аниқлайдиган технология зарурлигини айтди", - дейди дортмундликлар мураббийи.
Фикрлар