Юрген Клопп: “Бу йилги мавсумд бир қатор ғалати қарорлар кузатилмоқда – Brexit, Трамп ва Раньери”
24 фев 2017 23:23
Янгиликлар
Юрген Клопп: “Бу йилги мавсумд бир қатор ғалати қарорлар кузатилмоқда – Brexit, Трамп ва Раньери”
“Бу қарордан ҳайратдаманми? Йўқ. Бу фақат футболга тааллуқли эмас. 2016/17 йилги мавсумда бир қатор ҳайратланарли қарорлар қабул қилинди. Brexit (Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиб кетиши), Трамп ва Раньери. “Лестер” раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга қўл урганини тушунмайман. Барча уларнинг АПЛ ва ЕЧЛдаги ҳолатини кузатиб турганди.
Раньери
айниқса бизнинг фаолиятимизда жуда ёқимли инсон. Мен у билан илгари Дортмундда
ҳам бир неча бор учрашганмиз. У мўъжизавий инсон. Балки сизга Лестерга бориб,
жамоа раҳбариятидан нима сабабдан бундай қарорга келганини сўраш керакдир.
Ҳафта аввалида мен шогирдларимга “Лестер” энди ўз муаммоси айнан нимада эканлиги
билади шу сабаб биз ҳақиқий “Лестер”ни кўрамиз, деб айтгандим. Чемпионлар
лигасида биз уларнинг голи ва голга бўлган реакциясини кўрдик. Голга қадар ва
голдан кейин биз икки хил ўйинни кўрдик. Уларга ўзларига бўлган ишончни ортиши
учун гол зарурлиги кўриниб турганди. Улар бирдан ўзгариб кетишади, деб
ўйламайман. “Лестер” футболчилари нимадир кўрсатишга мажбурлар. Бизнинг вазифамиз
эса, бунга йўл қўймасликдир” деди Клопп.
Фикрлар