UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   11 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

Юқорига қараб бўй чўзаётган мусобақа Янгиликлар

Юқорига қараб бўй чўзаётган мусобақа

Ва ниҳоят орзиқиб кутилган ПФЛ кубоги баҳсларига старт берилди. Бу сафар ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этмоқда.
Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ПФЛ кубогида хориж клублари йўқ, Фақат ўзимизникилар қатнашяпти. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинишган. Ўйинлар ЎФФ, Чиғатой, "Чилонзор" ва "Бунёдкор" сунъий майдонларида бўлиб ўтяпти.

Ушбу мусобақада олий лиганинг 10та ("Машъал", "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Андижон", "Олмалиқ", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Шўртан", "Локомотив", "Бунёдкор"), биринчи лиганинг эса 6та ("Ўз-Донг-Жу", "Бунёдкор-2", "Локомотив-БФК", "НБУ-Осиё", "Пахтакор-2", "Обод") жамоаси иштирок этмоқда. "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг асосий таркиби хорижда йиғин ўтказаётгани сабаб, ўринбосарлар жамоаси ўйнаяпти.

Энди ўйинларнинг нақадар шиддатли кечаётганини мен гапирмай, сиз эшитманг. Кубокка бўлган қизиқиш юқори, кубокнинг амалдаги соҳиби "Машъал" яна бир бор бунда ғолиб чиқишни мақсад қилган. Шунингдек, ўтган йилги финалчи "Обод" ҳам сира бўш келмаяпти. Мана, куни кеча "Обод" бош мураббийи Хайрулла Абдиев интервью бериб, мақсад ПФЛ Кубогида ғолиб чиқиш эканлигини айтиб ўтди. Албатта, мақсадли жамоаларнинг кўпайгани яхши. Лекин мақсад қўймайдиган жамоаларни ҳам танқид қилиш керак эмас. Чунки улар ўйинни шакллантириш, янгиларни кўздан кечириш ва мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш устида иш олиб боришяпти. Энди буям бир мақсад-да.

Айтганча, ПФЛ кубогини ютган жамоага янги кубок берилар экан. Негаки ўтган йил "Машъал" ғолиб бўлганида футболчилар байрамни катта қилиб, натижада кубокнинг битта қулоғини синдириб қўйишганди. ПФЛ кубоги жаҳон чемпионати кубогига ўхшаб кўчма кубок эмас, бир марта бериладиган. Ютган жамоа умрбод ўзида олиб қолиши мумкин. Қолаверса, битта қулоғи синган кубокни қайтариб олиб, яна бошқа бировга бериш жуда ноқулай бўлади. Одамлар гап қилиши мумкин.

Аслини олганда, ПФЛ Кубоги - жиддий мусобақа. Бўлиб ҳам пуллик мусобақа. Бу ерда қатнашувчи борки, бадал пули тўлайди. Олий лига клублари 2 миллион сўмдан, биринчи лига жамоалари 1 миллион сўмдан ПФЛ ҳисобига ўтказиб беришди. Шунда жами 26 миллион сўм пул йиғилди. Агар биронта хориж жамоаси бўлганида эди, 3 миллионнинг баҳридан воз кечган бўларди. Хўш, бу пуллар нимага ишлатилади дейсизми? Албатта, ўзбек футболи ривожига-да. Энг муҳими, бу пулга янги кубок сотиб олинади. Лекин у куни битта назоратчи ҳакамларга пул тўланмаётганидан нолиди. Илгари ҳар бир ўртоқлик ўйинида ҳакамларга 100-150 минг сўм пул тўланарди. Аммо ПФЛ Кубогида ишлаётган ҳакамларга пул берилаётгани йўқ. Бир томондан буям тўғри, чунки олий ва биринчи лига жамоалари сингари ҳакамлар ҳам мавсумга ҳозирлик кўришмоқда.

Яқинда қўлимга ПФЛ кубогининг дастури тушиб қолди. Бу мусобақани ўтказишдан мақсад, Ўзбекистонда футболни тарғиб қилиш деб ёзилган. Бундан ташқари, ғолибни аниқлаш ҳам бош вазифалардан бири экан. Демак, то охиригача ўйинларни кузатишда давом этамиз. Фақат ПФЛ раҳбарларига битта кичкина илтимосимиз бор. ЎФФда бўлиб ўтаётган ўйинлар пайтида тасвирчиларга яхши шароит қилиб берилса ёмон бўлмасди, сабаби "Машъал"нинг қайси бир ўйинида жамоа тасвирчиси ўзига қулай жой топа олмасдан, охири дарвозанинг орқасидаги баландликка чиқволиб ўйинни тасвирга туширди. Эшитимизча, мураббийлар учрашув дискини кўриб, майдонда нималар бўлганини унчалик тушунишмаган экан.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика