UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  0 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   17 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  21 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2

Юнгберг: "Арсенал" ажойиб характерга эга" Янгиликлар

Юнгберг: "Арсенал" ажойиб характерга эга"

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фредрик Юнгберг Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Стандард"га қарши учрашув (2:2) натижаларини сарҳисоб қилди.

"Биринчи бўлимда яхши ўйнадик ва режага амал қилдик. Танаффусгача битта ёки иккита гол уришимиз керак эди. Рақибларнинг икки зарбалари голга айланди, бунинг учун футболчиларингни ҳам айблай олмайсан. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди, аммо ҳисобни 3:2га келтиришимиз мумкин эди. Аммо параллел ўйин бўйича менда маълумот бор эди, шунинг учун биз ортиқча ҳаракат қилмадик. 

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганимиз жуда яхши бўлди. "Арсенал" ажойиб старт олди, аммо кейин баъзи муаммоларга дуч келди. Охирги пайтларда жуда кўп ўйин ўтказдик, таркибда ротация қилишимиз керак эди, мен ёшларга имконият беришни хоҳладим. 

Жамоа характери ҳайратланарли. Мен футболчилар билан фахрланаман. Бу келажак учун жуда яхши, улар тўхтамайди", - дейди Юнгберг. 

Эслатиб ўтамиз, "F" гуруҳида 11 очко тўплаган "Арсенал" 1-ўринни олган бўлса, "Айнтрахт" (9), "Стандарт" (8), ва "Витория Гимарайнш" (5) жамоалари кейинги ўринларга жойлашишди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика