Юмтити: "Машғулотларда Месси, Неймар ва Суаресга қарши ўйнаш фойдали"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2016, 11:57
"Барселона" янги ҳимоячиси Самуэль Юмтити Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар каби ҳужумчилар билан бирга машқ қилаётганидан ва ўйнаётганидан хурсанд.

"Месси учрашувларда машқлардагидек зўр. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Машғулотларда ҳақиқий феномен, расмий баҳсларда эса у яхши формадалигини исботлаб қўймоқда. Машғулотларда Месси, Неймар ва Суаресга қарши чиқиш мен учун фойдали. Бунинг фойдасини ўйинларда ҳис қиляпман. Жаҳоннинг энг яхшилари билан бирга ишлаш вазифамни осонлаштиради" - дейди Юмтити.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser