UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   8 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  20 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  11

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин Янгиликлар

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин

Теглар :  Ёзёвон
Про-Лига 13-туридан жой олган “Ёзёвон” — “Нурафшон” ўйини белгиланган вақтдан кечиктирилиши мумкин.

Учрашув аввал 17:00 га тайин қилинганди (ПФЛ Про-Лига клубларига вақтни ўзаро келишиб белгилаш учун рухсат берган). Кейинроқ мезбонлар ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, учрашув комиссаридан ўйин вақтини ярим соатга кечиктиришни сўради. Меҳмон томон ҳам буни қўллаб-қувватлагач, ўйин ярим соат кечикди.

 
Энди эса учрашув ПФЛ комиссарининг билдиргиси сабаб янада кечикиши катта эҳтимол. Чунки стадионнинг айни вақтдаги ҳолати талабга жавоб бермайди. Футболчилар тўп сурадиган жойларда ёриқлар пайдо бўлгани етмаганидек, ўйин бўлиши кутилаётган майдонда тахталарни ҳам топиш мумкин.

Қолаверса, стадион майсаси ўсиб кетган ва етарли даражада калталанмаган. Бунда эса тўп етарли масофагача думалаб бориши ҳам даргумон.

“Ёзёвон-Лочинлари” клуби раҳбарияти 18:15 гача берилган топшириқни бажармаса, комиссар учрашувни бошламайди. Бу ҳолат ПФЛ комиссияси томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади.

 
P.S. Про-Лига клублари бежизга икки зонага ажратиб қўйилмаган. Июнь ойига қадар клублар ўзини ўнглаб олиши учун вақт берилди. Бироқ жамоалар бундан тўғри хулоса чиқармади. Эндиликда ишламаётган клубларга шавқат қилинмайди. Зеро бундай масъулиятсизлик билан футболни ривожлантириб бўлмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика