UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Ёзёвон" бугун Тошкентда, жазирамада футбол ўйнаб ғалаба қозонди! Янгиликлар

"Ёзёвон" бугун Тошкентда, жазирамада футбол ўйнаб ғалаба қозонди!

Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лиганинг "Б" гуруҳида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтяпти.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасидан бадал пули бўйича қарздорликка эга бўлган ёзёвонликлар бугун Тошкентда "Локомотив-БФК" билан ўйнаб ғалаба қозонди. Ўйнаганда ҳам нақд жазирамада ўйнади. Гап шундаки, "Локомотив-БФК" уй учрашувларини ўтказадиган "Тошкент темирйўллари институти"нинг майдонида бугун иккита ўйин ўтказишга тўғри келган. Сабаби ёшлар лигасининг 21-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашуви ҳам ушбу майдонда ўтказилмоқда. Шунинг учун ПРО-Лиганинг "Локомотив-БФК" - "Ёзёвон" баҳси соат 15:30да бошланишига рухсат берилган.

Шу ўринда бугун эрта тонгда Тошкент шаҳри томон йўлга чиқиб, сафарда, боз устига жазирамада футбол ўйнаб ғалаба билан қайтган "Ёзёвон" жамоасига қоил қолмасдан иложимиз йўқ. Ўтган турда маълум сабабларга кўра, техник-мағлубиятга учраган ёзёвонликлар ПФЛнинг қароридан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолмади. Аксинча Салимжон Зокиров шогирдлари бугун жазирамада бўлсада, ирода кўрсатиб, сафардан муҳим ғалаба билан қайтмоқда. 

10 август

15:30. “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” 1:2.

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Ойбек Каллахўжаев, АдҳамРихсибоев. 

Назоратчи: Дмитрий Роман. 

Комиссар: Азиз Эргашев

ГОЛ: Аҳмаджон Валиев, 86 - Мақсад Ибрагимов, 4. Абдулазиз Жўрабоев, 31.

"Локомотив-БФК": 16. Шаҳзод Мадаминов, 2. Аҳмад Валиев, 4. Сардор Исмоилов, 8. Юсуф Шоимов, 9. Тимур Эргашев, 11. Ислом Шарипов, 13. Александр Беляков, 14. Абдуллоҳ Маҳкамов, 18. Фарҳод Маҳамаджонов, 20. Азизбек Тоҳиров, 22. Жасур Қурбонов. 

Захира: 1. Алексей Ким, 5. Иван Жуковский, 6. Саидмирзо Тўхтасинов, 17. Санжар Собиров, 21. Шохруҳ Нуриддинов, 23. Рустам Ҳазратқулов, 25. Ҳамидулло Собиров.  . Аброр Каримов, 

"Ёзёвон": 1. Жасур Абдуллаев, 3. Жасур Отажонов, 8. Алишер Файзуллаев, 10. Шаҳбоз Абдураҳмонов (С), 11. Ҳошим Шокиров, 13. Зокир Нурматов, 14. Шаҳбоз Абдураимов, 17. Мақсад Ибрагимов, 18. Маъмур Қосимов, 19. Каримберди Мамадалиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев. 

Захира: 12. Аброр Каримов, 2. Иззат Юлдашев, 4. Сардор Солиев, 6. Бунёд Абдуманнонов, 7. Зоҳид Исмоилов, 30. Шукурулло Абдуғаниев, 33. Адҳам Аҳмаджонов.  

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика