UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  5 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2

Ёзда ким мураббий бўлишидан қатъи назар "Манчестер Юнайтед" Кейнни олиб келмоқчи Янгиликлар

Ёзда ким мураббий бўлишидан қатъи назар "Манчестер Юнайтед" Кейнни олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ёзда Харри Кейн билан шартнома имзоламоқчи.

"The Athletic" хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни жиддий мақсад қилиб қўйган. Эҳтимолий вариантлар орасида "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳам бор.

Ўтган ёзда "Юнайтед"нинг собиқ вице-президенти Эд Вудворд "Тоттенхэм" президенти Даниэль Леви билан бу борада музокаралар олиб борган. Аммо Жейдон Санчо учун 73 миллион фунт тўлаганидан кейин клубда Кейнни сотиб олиш учун маблағ қолмаган.

Шартномаси 2024 йил ёзида якунланадиган Кейннинг сотиб юборилиш эхтимоли ошмоқда. Агарда томонлар шартномани узайтиришни истамаса, "Тоттенхэм" фақатгина 2022 йил ёзидагина уни каттароқ суммага сотиб юбориши мумкин бўлади. "Юнайтед" эса трансфер учун 100 миллион фунт таклиф қилмоқда.

Ҳозирча "Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун бош мураббийни аниқлаб олмаган. Аммо ким мураббий бўлиб келишидан қатъи назар клуб Кейн билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

Ушбу мавсумда Кейн "Тоттенхэм" таркибида 41 ўйинда қатнашиб, 22 гол урди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика