UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  60 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади Янгиликлар

"Ёвуз даҳолар"ни таслим этган OG финалда русларга ҳам имкон бермади

Украина пойтахти Киев шаҳридаги "Миллий саньат саройи"да ўтган Dota 2 бўйича "Kiev Major 2017" турнири якунига етди.

Мусобақа ярим финалида "Evil Geniuses" OGга қарши куч синашди, аммо "ёвуз даҳолар" Европа вакиллари (OG)га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Россиялик дота усталари "Virtus.pro" навбатдаги ярим финалда "Invictus Gaming"га имконият қолдирмади (2:0).

3 та ғалабагача давом этадиган финал учрашуви ҳис-туйғуларга бой ўтди. Илк ўйинда OG ғалаба қозонган бўлса, кейинги икки баҳсда россияликлар зафар қучишди. OG қийин вазиятдан чиқиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди (2:2). Сўнгги, ҳал қилувчи учрашув деярли бир соат давом этди (59 дақиқа, 32 сония). OG охирги баҳсда Treant Protector, Dazzle, Centaur Warrunner, Troll Warlord ва Timbersaw қаҳрамонларини танлади. "Virtus.Pro" эса Warlock, Legion Commander, Enchantress, Alchemist, Outworld Devourer қаҳрамонлари билан ўйнади. 40 дақиқа ўйинда устунлик қилган россияликлар, баҳснинг сўнгги 20 дақиқасида имкониятни қўлдан бой беришди. Кутилмаган камбэк "Virtus.Pro"ни шошириб қўйди ва 3 та томондан рақиб базасига кириб борган OG ғалабани қўлга киритди. Шундай қилиб, OG жамоаси турнирда 1 млн. доллар соҳибига айланди.


Совринли ўринлар:

1. OG - 1 000 000 $

2. Virtus.pro - 500 000 $

3-4. Invictus Gaming, Evil Geniuses - 250 000 $ дан

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика