UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  0 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  0 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2

Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим" Янгиликлар

Йован Жокич: "Бу йил "Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани учун ҳам бу ерга келдим"

Фарғонанинг "Нефтчи" клубига ўтган Йован Жокич жамоа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистонда фаолият олиб бораётганимга олти йилдан ошди. "Нефтчи" жамоасига қарши учрашувлар ҳар доим шиддатли кечган. Клуб ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг шонли тарихга эга эканлиги, 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлгани ва 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритганини яхши биламан. Бу клуб учун буюк натижа ҳисобланади. Бу йил ҳам жамоа олдига юқори мақсадлар қўяётгани ,юксак натижаларга эришишни кўзлаётгани учун ҳам Фарғонага келдим. Ҳар бир мавсум мураккаб, шиддатли ва синовли бўлади. Биз ана шу синовлардан муваффақиятли ўтишни ўйлашимиз ва юксак марраларни режалаштиришимиз керак. Шунда қўйган марраларимизга етишишимиз мумкин.

Мухлислар ҳар бир клуб учун муҳим таянчдир. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаши ва бизга мадад бўлишлари лозим. Шу боис уларни 12-ўйинчи, деб таърифлашади. Биз янги мавсумда уларни ҳар бир учрашувда иштирок этишлари ва жамоамиз эришган ютуқлардан баҳраманд бўлиб қувонишларини истаймиз", -дейди Йован Жокич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика