UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  3 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди Янгиликлар

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди

Ўзбек футболида ака-ука Тожиевларнинг алоҳида ўрни бор десак асло янглишмаган бўламиз.

Ака-укаларнинг уч нафари ҳаётини бевосита футбол билан боғлаган. Камолиддин айни пайтда Бекободнинг «Металлург» клуби шарафини ҳимоя қиляпти. 33 ёшли Фарҳод эса кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган қаҳрамонимиз Зайниддин Тожиев эса мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. У учинчи йилдирки, "Одил Жуниор" жамоасида мурғақ қалб эгаларига миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Зайниддин Тожиев болалигида икки тўнғич акаси сингари ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Лекин кейинчалик футболга бўлган қизиқиш устун келди. Қизиғи, у профессионал футболчилик фаолиятини бироз кечроқ бошлаган. 24 ёшида "Академия" клуби таркибида олий лигадаги дебютини нишонлаган. "Академия" дебютант клуб бўлишига қарамай, 2001 йилги олий мавсумида 5-ўринни эгаллади. Тожиев эса чемпионатда 10 та гол киритиб, футбол оммасини ўзига жалб қилди.

Футболчилик фаолиятидаги юлдузли онлари "Пахтакор"да ўтган. Тожиев икки бор Ўзбекистон чемпиони ва шунча мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Легионер сифатида Қозоғистоннинг "Есиль-Багатир", "Ордабаси", Эроннинг "Саба Баттери" ҳамда Хитойнинг "Тянжин Тэда" клубларида тўп тепган. Зайниддин ака Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.



- Футболчилик фаолиятим давомида ўзимни мураббийликка тайёрлаб келганман, - дейди биз билан суҳбатда бугунги қаҳрамонимиз. - Тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Табиийки, улардан ўша пайтнинг ўзида ён дафтарчамга ўзим учун керакли деб топган машғулотлар схемасини ёзиб борардим. Бир кун келиб бу менга асқотишини билардим. Айтмоқчи бўлганим, мураббийликка шунчаки келиб қолмадим. Бунинг учун йиллар давомида ўзимни тайёрладим. Футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Мураббийликни болалар билан ишлашдан бошладим. Уларнинг дунёси ўзгача, ўз ишимдан шунчаки роҳатланаман. Шу боис ҳам ўзимни профессионал клубларга урмадим. Балки вақти келганида у ерда ҳам ишларман. Аммо, ҳозирги пайтда фаолиятим болалар билан боғланган. Масалан, бир гуруҳда ўн нафар бола шуғулланса, уларнинг характери ўн хил бўлади. Ҳар бирига алоҳида ёндашув билан муносабатда бўлишингиз керак. Кимгадир яримта гапнинг ўзи етади. Бошқа бир болага битта машғулотни тушунтириш учун бир соат ҳам етмайди. Қайсидир шогирдингизга юмшоқроқ, бошқасига қаттиқроқ гапириш керак. Баъзи болалар сал қаттиқроқ гапирсангиз йиғлаб юборишади. "Ҳали бола-да", деб қўямиз. Бир сўз билан айтганда, болалар билан ишлаш шахсан мен учун жуда мароқли.



Нодирхўжа Юлдашев Зайниддин Тожиев ҳақида

"Очиғи, Зайниддин ака билан қачон танишганимни эслай олмайман. Лекин 2000 йиллар бошида дасхат сўраганим кечагидек эсимда. "Пахтакор"га ишга кирганимдан кейин кўплаб сафарларга бирга бордик. Ўзини катта тутмайдиган, барча билан самимий муомалада бўладиган ажойиб инсон. "Odil Junior"ни очаётганимизни билганларидан сўнг, ўзларини мураббийлик фаолиятида синаб кўришга қарор қилдилар. Иккиланиб ўтирмай уларга 2008 йилда туғилган болаларимизни бердик. Иккиланмаслигимнинг энг асосий сабаби, 5 нафар фарзанднинг отаси бўлган кишидан болалар футболида яхши мураббий чиқишини башорат қилиш қийин эмас эди. Футболчиларимизга ўз фарзандидек қарайди. Ҳозир кўплаб сафарларда бирга бўлаяпмиз, жуда ҳам ажойиб инсон. Футболчиларимиз кўп нарсаларни ўрганаяптилар. Бугун "Сергели" жамоаси билан тур учрашувини ўтказдик. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда галстук ҳақидаги латифа эсимга тушди. Кейин иккита гол уриб, галстукни "ташлаб юбордик".

Зайниддин акамга узоқ умр ва оилавий бахт тилайман.



БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка "Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари билан танилган. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг "Академия" жамоасида бошлаган.

"Пахтакор", "Есиль Богатирь" (Қозоғистон), "Саба Баттери" (Эрон), "Тянжин Тэда" (Хитой), "Шўртан", "Ордабаси" (Қозоғистон), "Локомотив" (Тошкент), "Нефтчи" (Фарғона), "Бухоро" (Бухоро) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган. Ҳозирда "Odil Junior" жамоасида болаларга миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Зайниддин Тожиевни унутилмас кун билан муборакбод этамиз.



Камолиддин Алимов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика