UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  6 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  222 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди Янгиликлар

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди

Ўзбек футболида ака-ука Тожиевларнинг алоҳида ўрни бор десак асло янглишмаган бўламиз.

Ака-укаларнинг уч нафари ҳаётини бевосита футбол билан боғлаган. Камолиддин айни пайтда Бекободнинг «Металлург» клуби шарафини ҳимоя қиляпти. 33 ёшли Фарҳод эса кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган қаҳрамонимиз Зайниддин Тожиев эса мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. У учинчи йилдирки, "Одил Жуниор" жамоасида мурғақ қалб эгаларига миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Зайниддин Тожиев болалигида икки тўнғич акаси сингари ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Лекин кейинчалик футболга бўлган қизиқиш устун келди. Қизиғи, у профессионал футболчилик фаолиятини бироз кечроқ бошлаган. 24 ёшида "Академия" клуби таркибида олий лигадаги дебютини нишонлаган. "Академия" дебютант клуб бўлишига қарамай, 2001 йилги олий мавсумида 5-ўринни эгаллади. Тожиев эса чемпионатда 10 та гол киритиб, футбол оммасини ўзига жалб қилди.

Футболчилик фаолиятидаги юлдузли онлари "Пахтакор"да ўтган. Тожиев икки бор Ўзбекистон чемпиони ва шунча мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Легионер сифатида Қозоғистоннинг "Есиль-Багатир", "Ордабаси", Эроннинг "Саба Баттери" ҳамда Хитойнинг "Тянжин Тэда" клубларида тўп тепган. Зайниддин ака Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.



- Футболчилик фаолиятим давомида ўзимни мураббийликка тайёрлаб келганман, - дейди биз билан суҳбатда бугунги қаҳрамонимиз. - Тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Табиийки, улардан ўша пайтнинг ўзида ён дафтарчамга ўзим учун керакли деб топган машғулотлар схемасини ёзиб борардим. Бир кун келиб бу менга асқотишини билардим. Айтмоқчи бўлганим, мураббийликка шунчаки келиб қолмадим. Бунинг учун йиллар давомида ўзимни тайёрладим. Футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Мураббийликни болалар билан ишлашдан бошладим. Уларнинг дунёси ўзгача, ўз ишимдан шунчаки роҳатланаман. Шу боис ҳам ўзимни профессионал клубларга урмадим. Балки вақти келганида у ерда ҳам ишларман. Аммо, ҳозирги пайтда фаолиятим болалар билан боғланган. Масалан, бир гуруҳда ўн нафар бола шуғулланса, уларнинг характери ўн хил бўлади. Ҳар бирига алоҳида ёндашув билан муносабатда бўлишингиз керак. Кимгадир яримта гапнинг ўзи етади. Бошқа бир болага битта машғулотни тушунтириш учун бир соат ҳам етмайди. Қайсидир шогирдингизга юмшоқроқ, бошқасига қаттиқроқ гапириш керак. Баъзи болалар сал қаттиқроқ гапирсангиз йиғлаб юборишади. "Ҳали бола-да", деб қўямиз. Бир сўз билан айтганда, болалар билан ишлаш шахсан мен учун жуда мароқли.



Нодирхўжа Юлдашев Зайниддин Тожиев ҳақида

"Очиғи, Зайниддин ака билан қачон танишганимни эслай олмайман. Лекин 2000 йиллар бошида дасхат сўраганим кечагидек эсимда. "Пахтакор"га ишга кирганимдан кейин кўплаб сафарларга бирга бордик. Ўзини катта тутмайдиган, барча билан самимий муомалада бўладиган ажойиб инсон. "Odil Junior"ни очаётганимизни билганларидан сўнг, ўзларини мураббийлик фаолиятида синаб кўришга қарор қилдилар. Иккиланиб ўтирмай уларга 2008 йилда туғилган болаларимизни бердик. Иккиланмаслигимнинг энг асосий сабаби, 5 нафар фарзанднинг отаси бўлган кишидан болалар футболида яхши мураббий чиқишини башорат қилиш қийин эмас эди. Футболчиларимизга ўз фарзандидек қарайди. Ҳозир кўплаб сафарларда бирга бўлаяпмиз, жуда ҳам ажойиб инсон. Футболчиларимиз кўп нарсаларни ўрганаяптилар. Бугун "Сергели" жамоаси билан тур учрашувини ўтказдик. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда галстук ҳақидаги латифа эсимга тушди. Кейин иккита гол уриб, галстукни "ташлаб юбордик".

Зайниддин акамга узоқ умр ва оилавий бахт тилайман.



БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка "Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари билан танилган. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг "Академия" жамоасида бошлаган.

"Пахтакор", "Есиль Богатирь" (Қозоғистон), "Саба Баттери" (Эрон), "Тянжин Тэда" (Хитой), "Шўртан", "Ордабаси" (Қозоғистон), "Локомотив" (Тошкент), "Нефтчи" (Фарғона), "Бухоро" (Бухоро) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган. Ҳозирда "Odil Junior" жамоасида болаларга миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Зайниддин Тожиевни унутилмас кун билан муборакбод этамиз.



Камолиддин Алимов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика