UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  19 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  22 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Ёшларимиз иккинчи ўйинда ҳам Янги Зеландияни мағлуб этишди Янгиликлар

Ёшларимиз иккинчи ўйинда ҳам Янги Зеландияни мағлуб этишди

Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Тошкент. "ЖАР" стадиони.

Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 2:1

Голлар:
Шомуродов 19, Қосимов 78.- Руфер 47.

Ўзбекистон U20: 21. Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов, 3.Иброҳим Абдуллаев, 5.Одил Ҳамробеков (22.Жавоҳир Сидиқов 46), 9.Элдор Шомуродов (13.Эргаш Исмоилов 88), 10.Отабек Шукуров, 11.Темур Толипов (6.Акромжон Комилов 58), 16.Сардор Азимов(15. Акобир Тўраев 58), 18.Равшан Хурсанов (4.Миржамол Қосимов 46), 20.Достон Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (14.Намжмиддин Нормуродов 88).

Янги Зеландия U20: 12.Никола Занев, 3.Деклан Уайн, 4.Жесси Эдж (2.Брок Мессенжер 62), 5.Адам Митчелл (13.Кори Браун 62), 6.Самуэль Бротертон, 8.Мосес Дайер, 10.Клайтон Льюис, 15.Алекс Руфиер (9..Жудд Бэйкер 84), 17.Мэтью Ридентон (16.Те Вихонги 84).18.Ноа Биллингслей (14.Андре Де Йонг 68), 19.Николас Дел (7.Эндрю Блэйк 46),




90. Ўйин якунланди! Ёшлар терма жамоамизнинг Янги Зеландияга қарши ўтказган иккинчи ўйинида ҳам вакилларимиз ғалаба қозондилар!

90.
Зарбааа! Сидиқов рақиб футболчисини алдаб ўтиб таҳминан 20 метрлардан зарба берди. Аммо, ушбу зарба бироз ноаниқ...

88.
Энди вакилларимиз сафида ўзгариш. Элдор Шомуродов ва Хуршид Ғиёсовлар ўрнига Эргаш Исмоилов ва Намжмиддин Нормуродовлар майдонга тушдилар.

86.
Шуни таъкидлаш лозимки, рақибларимиз имкониятни бой бераётган бўлсаларда катта куч билан олдинга ўтаётганлари йўқ.

84.
Рақиблар таркибида ўзгариш. Алекс Руфиер ва Мэтью Ридентон ўрнига Жудд Бэйкер ва Те Вихонгилар майдонга тушдилар.

81.
Тўп назорати вакилларимиз томонга ўтди!

78. ГООООЛЛЛ!!!! Миржамол Қосимовнинг жарима майдончаси чизиғидан берган зарбаси рақиб дарвоза тўридан жой олди! Демак, 2:1!

76.
Ўйин темпи паст.

75.
Заҳирадан майдонга тушган Акобир Тўраев ўйинга киришиб кета олмаяпти.

72. Огоҳлантириш. Рустам Ашурматовга!

68.
Янги Зеландия таркибида ўзгариш. Ноа Биллингслей ўрнига Андре Де Йонг майдонга тушди.

67.
Иккинчи бўлимда ҳужумчиларимиз Элдор Шомуродов чап қанотда, Акобир Тўраев марказда, Жавоҳир Сидиқов эса ўнг қанотда ҳаракат қилмоқда.

66.
Шукуровнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Унга тўпни Элдор Шомуродов ошириб берганди.

65.
Забиҳилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Жавоҳир Соҳибов каби футболчилар ўз клублари сафида ОЧЛ ўйинида майдонга тушиш учун жўнаб кетганлар.

64.
Вакилларимиз ижросида тезкор қарши ҳужум. Сидиқов ва Тўраевлар комбинацияси Акобирнинг ноаниқ паси билан якунига етди.

62.
Рақибларимиз сафида ўзгариш. Жесси Эдж ва Адам Митчеллларнинг ўрнига Брок Мессенжер ва Кори Браунлар майдонга тушдилар.

60.
Элдор Шомуродов бугун фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этдилар. Бурчак тўпидан сўнг эса Турсунов ноаниқ зарба берди.

58.
Ўзбекистон терма жамоасида ўзгариш. Темур Толипов ва Сардорбек Азимовлар ўрнига ўйинни Акром Комилов ҳамда Акобир Тўраевлар давом эттирадилар.

56.
Яна зарбааа! Қосимовнинг 10 метрлардан берган зарбасини меҳмонлар посбони ажойиб тарзда бартараф этди.

55.
Ҳимоя марказида бугун Иброҳим Абдуллаев ва Достон Турсуновлар жуда ишончли ўйнашмоқда.

54. Зарбааааа!!! Элдор Шомурдов жарима майдонига кириб зарба берди. Аммо... Бирррроз ноаниқ!

53.
Терма жамоамиз вакилларининг ҳужумлари майдон марказигача ҳам етиб бормаяпти.

52.
Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячиларимиз фаоллик кўрсатиб қайтариб юборишди.

50.
Рақибларимиз иккинчи таймни кетма-кет ҳужумлар билан бошладилар.

47. Гол. Рақибларнинг 15-рақамдаги футболчиси Алекс Руфер ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланиб гол киритди.

46.
Рақибларимизда ҳам ўзгариш. Николас Делнинг ўрнига майдонга Эндрю Блэйк туширилди.

46.
Терма жамоамиз таркибида ўзгариш. Хурсанов ва Ҳамробеков ўрнига Қосимов ва Сидиқов майдонга туширилди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. Биринчи бўлим якунланди!

44.
Рақиблар ҳозирча биринчи бўлим давомида умуман дарвозамиз томон зарба берганлари йўқ.

40.
Жарима тўпи. Отабек Шукуров тўпни Азимовга ошириб берди. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси эса ҳимоячиларга тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

39.
Тўп назорати рақиблар томонга ўтди.

36
. Ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда.

34. Ҳавфли вазият!!! Ўнг қанотда Хурсанов томонидан берилган зарба ҳимоячиларга тегиб дарвоза томон йўл олаётганди. Аммо... Ушбу тўп Ҳамробековга тегиб дарвоза тўрига бориб тушмади.

31.
Достонбек Турсунов рақиб футболчиси Клайтон Льюисга олдинга ўтишга имконият бермади.

28.
Шомуродов томонидан тепилган жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

25.
Терма жамоамиз учта ҳужумчи билан ҳаракат қилмоқда.

23.
Отабек Шукуров томонидан тепилган жарима зарбасини меҳмонлар дарвозабони бартараф этди.

19. ГОООООЛ!!! Элдор Шомуродов! Ҳуршид Ғиёсов ўнг қанотдан ошириб берган тўпни "Бунёдкор" футболчиси рақиблар дарвозасига йўллаб қўйди!

15.
Рустам Ашурматов чап қанотдан олдинга ўтди, унинг ҳаволатиб жарима майдонига узатган тўпига Сардор Азимов ета олмади

13.
Янги Зеландиялариклар асосан узун паслар билан ҳужум қилишга уринишмоқда. Ҳозирча самара йўқ.

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов рақиб жарима майдонига кириб борди. Аммо тўпни шерикларига узата олмади.

8. Учрашувга бўлган қизиқиш жуда паст. "Жар" стадионига 200 га яқин томошабин келган

5.
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Баланд бўйли ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

3.
Учрашув майдон эгаларининг ҳужуми билан бошланди. Равшан Ҳурсанов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон U20 - Янги Зеландия U20 - 2:1

Голлар:
Шомуродов 19, Қосимов 78. - Руфер 47.

Ўзбекистон U20:
21. Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов, 3.Иброҳим Абдуллаев, 5.Одил Ҳамробеков, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 11.Темур Толипов, 16.Сардор Азимов, 18.Равшан Хурсанов, 20.Достон Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов.

Захира: 12.Дилшод Ҳамроев, 4.Миржамол Қосимов, 6.Акромжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов,  17.Достон Ҳамдамов, 13.Эргаш Исмоилов, 14.Намжмиддин Нормуродов,  15. Акобир Тўраев, 22..Жавоҳир Сидиқов,  

Янги Зеландия U20: 12.Никола Занев, 3.Деклан Уайн, 4.Жесси Эдж, 5.Адам Митчелл, 6.Самуэль Бротертон, 8.Мосес Дайер, 10.Клайтон Льюис, 15.Алекс Руфиер, 17.Мэтью Ридентон.18.Ноа Биллингслей, 19.Николас Дел,
Захира: 1.Оливер Саил, 2.Брок Мессенжер,  7.Эндрю Блэйк, 9..Жудд Бэйкер, 11.Жоел Стевенс 13.Кори Браун, 14.Андре Де Йонг, 16.Те Вихонги.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика