UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Хайр, афсона! Лука Модрич "Реал"дан кетиши маълум қилинди  1 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  3 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  49 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси (U-22) декабрда йиғилмайди

Маълумки, 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз келаси йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида иштирок этади.
11-26 январь оралиғида ўтказилган мазкур мусобақага тайёргарликни ёшларимиз 10 декабрдан бошлаши ҳақидаги хабарлар чиққанди. Лекин терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов декабрда ҳеч бир терма жамоанинг йиғин ўтказиш режаси йўқлигини маълум қилди:

“Интернетдаги хабарларни ўқиб ҳайрон бўлдим, - дейди Асқар Имомжонович. – Биз декабрь ойида ҳеч қанақа йиғин режалаштираётганимиз йўқ. Тўғри, Уммондаги Осиё чемпионати январь ойида ўтказилади, лекин шунда ҳам U-22 жамоасини декабрда йиғмоқчи эмасмиз. Ҳозирча режамиз қуйидагича: январнинг бошларида терма жамоа аъзолари БААга учиб кетишади ва ўша ерда 3-4та ўртоқлик баҳси ўтказиб, кейин Уммонга ўтишади”.

-   Бош мураббий масаласи ҳал этилдими?
-   Ҳозирча йўқ. Чунки декабрда барча ёшдаги терма жамоалар бош мураббийларининг ЎФФ билан тузган шартномаси якунига етади. Қачонки, мураббийлар билан янги шартнома имзолангач, U-22 жамоасини Осиё чемпионатига ким олиб боришини маълум қиламиз.
 
-   Маълумки, саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилганди.
-   Аммо ҳозирча Евстафеевнинг жамоани мусобақага олиб бориши хусусида ҳеч нарса дея олмайман. Чунки унинг ҳам шартномаси декабрда тугайди. Ўйлайманки, 4-5 декабрь кунлари шу масалага ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, U-22 ёшлар терма жамоамиз Уммондаги қитъа биринчилигида “D” гуруҳида Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Ёшларимиз дастлабки ўйинни 12 январь куни Хитойга қарши ўтказишса, 14 январда Ироқ ва 16 январда С.Арабистони билан беллашишади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика