Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади
20 дек 2025 13:26
Янгиликлар
Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади
Испаниянинг "Барселона" клуби камида 4-5 йил давомида жамоани кучайтира оладиган марказий ҳимоячи қидирмоқда.
Инсайдерлар маълумотига кўра, каталонияликлар рўйхатида "Манчестер Сити"дан Йошко Гвардиол ва "Интер"дан Алессандро Бастони устуворлик қилмоқда. "Кўк-анорранглилар" ўз молиявий муаммоларини ҳал қилгандан сўнг аниқ таклифлар билан чиқишга тайёр. Қайд этилишича, "Барселона" янги футболчи марказий ҳимоя ва чап қанотда ҳаракат қила олишига умид қилмоқда.
Йошко Гвардиол — 23 ёшли Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси. Алессандро Бастони 26 ёшда, у 2020 йилдан бери футболчи Италия терма жамоасида ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар