

Ўйин ҳақида
- Авваломбор мавсум якуни билан барчани табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, мавсумнинг охири, барча жамоалар чарчаганди. Бугун 5-ўрин учун кураш ўйини эди. Майдон эгаларини дуранг ҳам қониқтирарди. Биз ўйинни назорат қилаётгандик. Иккита стандарт бизнинг мағлубиятимизга сабаб бўлди. "Қизилқум" жамоасини 5-ўрин билан табриклайман.
- "Сўғдиёна" бу йил 3 та фронтда кураш олиб борди. Жамоа қанчалик муваффақиятга эришди деб ҳисоблайсиз?
- Жамоамиз 3 та фронтда кураш олиб борди. Эътибор берган бўлсангиз, битта таркиб ўйнаганди. Биз шундан келиб чиқиб йигитларни ўйинга тайёрладик. Бугун жамоамиз аъзолари майдонда яхши ҳаракат қилишди, охиригача кураш олиб бордик.



