"Ёпиқ ўйин"ни Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бошқаради
21 авг 2017 23:47
Янгиликлар
"Ёпиқ ўйин"ни Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бошқаради
Аввал хабар берганимиздек, 25 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Бизга маълум бўлишича, ушбу ўйинда Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилади. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади, яъни стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди.
Аввалроқ, "Sport" телеканали мазкур ўртоқлик ўйинини тўғридан-тўғри намойиш қилишни режалаштирган эди. Лекин терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян учрашувни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни лозим деб топди.
Фикрлар