UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  14 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26

Йўғе? Гвардиола трансфер ойнасида деярли 1 миллиард евро сарфлади Янгиликлар

Йўғе? Гвардиола трансфер ойнасида деярли 1 миллиард евро сарфлади

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола ўзининг мураббий фаолияти давомида жами 998,4 миллион евро ишлатгани ҳақида "Marca" нашри хабар бермоқда.


Гвардиола қўл урган энг қиммат трансфер эса "Интер"дан сотиб олинган Златан Ибрагимович бўлади. Ўшанда "Барселона" швециялик ҳужумчи учун 69,5 миллион евро сарф этганди. Якунда эса ушбу трансфер жамоага наф келтирмаган ва Златан тушунмовчиликлар туфайли "Барселона"ни тарк этганди.
Яқиндагина "Манчестер Сити" харид қилган ҳимоячи Мендининг трансфер нархи эса 57 миллион еврони ташкил қилади. Бу трансфер Менди жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди. Гвардиола харид қилган қиммат трансферлар рўйхатида эса иккинчи ўринда бормоқда.
Гвардиоланинг энг қиммат трансферлари рўйхатидаги учинчи ўрин ҳам ҳимоячига тегишли.
Ўтган йили "Сити" сотиб олган Джон Стоунз 55,6 евро эвазига келганди.
Қизиғи, ушбу трансфер ҳам жамоа учун муваффақиятли бўлмади.

Хосеп Гвардиола трансфер ойнасида "Барселона"да 341,5 миллион евро, "Бавария"да 203,9 миллион евро ҳамда "Манчестер Сити"да ҳозиргача 453 миллион евро ишлатди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Гвардиола "Бавария" тарихида трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган мураббий ҳисобланади. Унинг аксарият трансферлари эса мюнхенликлар учун кутилган натижани бермади.

"Манчестер Сити"да ҳам бир қатор "қовун" трансферлар амалга оширишга улгурди испаниялик мутахассис.
Кўрамиз, бу йили унинг бу галги трансферлари қанчалик наф келтираркин?

Гвардиола 10 йил бўлмаган мураббийлик фаолиятида сарфлаган пулларга оддийроқ жамоани сотиб олиб, уни бемалол топ даражадага чиқариш ҳам мумкин экан.

Ёки янги клуб тузиб, уни қуйи лигадан ҳозирга қадар премьер лигага олиб чиқиб, бемалол топ жамоага айлантирса бўларкан.

Гвардиола қоп-қоп пулларга муҳтож мураббийми?

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика