UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  4 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  23 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4

Йўғе? Гвардиола трансфер ойнасида деярли 1 миллиард евро сарфлади Янгиликлар

Йўғе? Гвардиола трансфер ойнасида деярли 1 миллиард евро сарфлади

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола ўзининг мураббий фаолияти давомида жами 998,4 миллион евро ишлатгани ҳақида "Marca" нашри хабар бермоқда.


Гвардиола қўл урган энг қиммат трансфер эса "Интер"дан сотиб олинган Златан Ибрагимович бўлади. Ўшанда "Барселона" швециялик ҳужумчи учун 69,5 миллион евро сарф этганди. Якунда эса ушбу трансфер жамоага наф келтирмаган ва Златан тушунмовчиликлар туфайли "Барселона"ни тарк этганди.
Яқиндагина "Манчестер Сити" харид қилган ҳимоячи Мендининг трансфер нархи эса 57 миллион еврони ташкил қилади. Бу трансфер Менди жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди. Гвардиола харид қилган қиммат трансферлар рўйхатида эса иккинчи ўринда бормоқда.
Гвардиоланинг энг қиммат трансферлари рўйхатидаги учинчи ўрин ҳам ҳимоячига тегишли.
Ўтган йили "Сити" сотиб олган Джон Стоунз 55,6 евро эвазига келганди.
Қизиғи, ушбу трансфер ҳам жамоа учун муваффақиятли бўлмади.

Хосеп Гвардиола трансфер ойнасида "Барселона"да 341,5 миллион евро, "Бавария"да 203,9 миллион евро ҳамда "Манчестер Сити"да ҳозиргача 453 миллион евро ишлатди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Гвардиола "Бавария" тарихида трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган мураббий ҳисобланади. Унинг аксарият трансферлари эса мюнхенликлар учун кутилган натижани бермади.

"Манчестер Сити"да ҳам бир қатор "қовун" трансферлар амалга оширишга улгурди испаниялик мутахассис.
Кўрамиз, бу йили унинг бу галги трансферлари қанчалик наф келтираркин?

Гвардиола 10 йил бўлмаган мураббийлик фаолиятида сарфлаган пулларга оддийроқ жамоани сотиб олиб, уни бемалол топ даражадага чиқариш ҳам мумкин экан.

Ёки янги клуб тузиб, уни қуйи лигадан ҳозирга қадар премьер лигага олиб чиқиб, бемалол топ жамоага айлантирса бўларкан.

Гвардиола қоп-қоп пулларга муҳтож мураббийми?

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика