UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  39 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради" Янгиликлар

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Европа чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Албатта бизга Жаҳон чемпионатини ютишда жуда катта ёрдам берган тажрибали футболчиларимиз клозе, Лам, Мертесакерларнинг йўқлиги билинади. Уларнинг катта тажрибали жамоага қўл келарди. Германия терма жамоасида авлодлар алмашуви юз бермоқда. Ҳозирги таркибимиздаги Нойер, Мюллер, Хуммельс, Боатенг, Швайнштайгер каби футболчиларнинг гарданида катта масъулият турибди. Бу футболчиларимиз ҳам катта тажриба тўплашган ва айни пайтда жамоани ўз ортиларидан эргаштира олишга қурбилари етади. Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг янги миссия сари одимлаш бироз қийин бўлади. Бизда етарлича муаммолар, камчиликлар бўлди. Агарда олтин медалларни кўзлайдиган бўлсак, унда албатта ўз ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Бизда доимо ҳар хил вариантлар, А ва Б режалари бўлади. Ушбу мавсумда Марио Гомез ўзининг спорт формасини тиклаб олди ва жароҳатлар гирдобидан чиқиб кетди. Жамоамиз исталган пайтда ҳар хил услубдаги тактика асосида ўйнаши мумкин. Номинал ҳужумчи билан ҳам ўйнаш имкониятига эгамиз. Шунингдек, биздаги Мюллер, Шюррле, Гётце каби футболчилар ҳар хил позиция ва ролда ўйнашлари мумкин. Улар асосан вингер сифатида ҳаракатланиб, керак пайтда марказий ҳужумчи жойида пайдо бўлишади. у эса рақибларга қўшимча муаммо туғдиради. Умуман олганда биз айнан қайси вариант қўллашимизни ҳозир айтмоқчи эмасман. 2008 йилги чемпионатда финалга қадар боргандик. Кейинги Еврода эса ярим финалда тўхтатилгандик. Бу сафар бизни фақат чемпионлик қониқтиради. Германия турнир фаворити? Ҳа, қўшиламан. Фақат фаворитлар ичида битта Германия эмас, бошқалар ҳам бор. Муаммо шунда. Масалан чемпионат мезбони Франция сафида Поль погба даражасидаги футболчиларнинг борлиги кўп нарсани англатиши мумкин. Испания эса доимгидек энг яхши жамоалар қаторида. Италия доимо хавфли рақиб. Англия охирги йилларга нисбатан анча кучли кўринмоқда. Уларда ўсиш яққол сезилмоқда. Шунингдек, Бельгия терма жамоаси ҳақида унутмаслик лозим. Кўриб турганимиздек, ғолибликка даъвогарлар кўп. Шу боис, бу каби мусобақаларда фаворит деган ном ҳеч нарсани англатмайди. Европа чемпионати пайтида муҳими ўз ўйинимизни топиб олиш ва жароҳатлар гирдобидан қочиш керак. Ҳар бир тур ва ўйин бу синов бўлади. Бу эса яхши тарафлама хизмат қилади деб ўйлайман. Европа чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз", - дейди Йоахим Лёв.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика