UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  16 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  6 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз! Янгиликлар

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз!

Россиянинг "СЭ" нашри анъанавий ўтказадиган "Йилнинг энг яхши футболчиси" сўровномасини бу йилда ҳам ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мукофот тўрт йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Булар эса аввалги ғолиблар:

2016 - Фёдор Смолов

2017 - Квинси Промес

2018 - Артём Дзюба


Бу ерда футболчининг 2019 йилги бутун тақвими ҳисобга олинади. Овоз РПЛдаги барча футболчиларга (россиялик ёки легионерлар, муҳим эмас), шунингдек Европада ўйнаётган россиялик легионерларга берилади.


Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда 4 тоифали иштирокчилар қатнашади:

- 16та нуфузли мураббий

- Россия футболининг 16 нафар топ-мураббийлари

- 16 нафар "СЭ" журналистлари

- сайтдаги мухлислар


25 нафар номзоддан бирига овоз берилади. Шунингдек, 25таликка кирмаган бошқа одамга овоз бериш учун "бошқа кимдир" варианти ҳам бор ва у ерда шарҳлар қолдириш мумкин. Овоз бериш мавсумнинг ҳозирги қисмининг охирига қадар давом этади ва ғолиб 2020 йил бошида тақдирланади.

Эътиборлиси, 25талик рўйхатга "Ростов" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилган. РПЛ тўпурарларидан бирига айланган футболчимиз ушбу йилда ажойиб натижалар қайд этди. Келинг, Элдор Шомуродовга овоз берамиз!

ОВОЗ БЕРИШ

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика