UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  22 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  8 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  25 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  20 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

"Йил ўйини" олдидан "Насаф" машғулотидан ФОТОМАҚОЛА Янгиликлар

"Йил ўйини" олдидан "Насаф" машғулотидан ФОТОМАҚОЛА

Эртага Олий лига 29-тури доирасида "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро беллашадилар.

Қаршида бўлиб ўтадиган "Йил ўйини"дан олдин "аждарлар" бугун "Марказий" стадионда машғулот ўтказишди. Қуйида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг бугунги машғулотидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Насаф" ўйинолди машғулотни 11:00да бошлади.

Олий лиганинг охирги 10та ўйинидан 9тасида дарвозасидан гол олиб чиқмаган Санжар Қувватов жиддий рақибга қарши беллашувга тайёрланмоқда.

Бахром Абдурахимов ва Шаҳбоз Эркинов "квадрат" ўйинида ўртада.

Рўзиқул Бердиев ҳам футболчилар билан бирга "квадрат" ўйнади.

Бобир Абдихолиқов Жасур Ҳасановга "подкат" ташламоқда.


Рўзиқул Бердиев "квадрат"да тўпни олдириб қўйгач ўзи ўртага тушди.

Жорий мавсум Олий лигадаги энг яхши легионерлардан бири бўлиб турган "Насаф" тўпурари Драган Черан.

"Насаф" машғулотларидаги энг қувноқ инсон дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков экан, унинг бу жиҳатини яқиндагина Ўзбекистон МТЖ БААга жўнаб кетиш олдидан ўтказган машғулотида ҳам пайқаган эдим.

"Насаф" келажакларидан бири Ислом Кенжабоев.

Қаршиликлар ҳимоя қўрғонининг энг тажрибали вакиллари Акмал Шораҳмедов ва Игорь Голбан.

Сайтимиз ўқувчилари учун бугун ва эртага айнан шу учовлон Қарши шаҳрида мехнат қиладилар.


Қарши шаҳридан махсус
Толибжон Қосимов, Шаҳбоз Беғамов, Зоир Турсунбоев

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика