Яя Туре Хитой клубига ўтишга рози бўлмади
26 май 2016 08:40
Янгиликлар
Яя Туре Хитой клубига ўтишга рози бўлмади
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре Хитой клубларидан бўлган таклифларни рад қилди.
Футболчига «Цзянсу Сунин» ва «Шанхай Теллэйс» клублари қизиқишганди. Бу клублар африкалик футболчига 30 миллион фунтлик шартнома таклиф қилишганди.
Туре эса фаолиятини Англияда давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди.
Фикрлар