UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Япониялик журналистлар хавотирда Янгиликлар

Япониялик журналистлар хавотирда

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказади.

Вакилларимиз гуруҳ пешқадамлиги учун Японияга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. 

Кеча медиа марказда иш қизғин бўлди. Бугун янада кўп бўлади. Ҳали замон япониялик журналистлар келиб қолишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Кунчиқар юрт"дан ташриф буюрган баъзи ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Япониядан 150га яқин журналист келган, дейди "Nikkei" газетаси ходими Акитомо Кишина. 

Имкониятлар ҳақида сўрадим. "Бизда ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти, жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий ўзгарди. Акира Нишино ўрнини Хажиме Мориясу эгаллади. Олдинги мураббий федерацияда вице-президент бўлиб ишлаяпти. Янги мураббий эса эътиборни ёшларга қаратишни хуш кўради", - дейди япон ҳамкасбимиз. 

"Имкониятлар ҳақида эса менимча дуранг бўлади: ўйин 1:1 ёки 2:2 ҳисобида якун топса керак. Бизда ҳозир кучли футболчилар йўқ, энг яхши ўйинчимиз 21-рақамдаги Ритцу Доан ҳисобланади. У Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти. Мураббий шу футболчи атрофида ўйинни қуришга ҳаракат қиляпти", - дея ўз фикрини давом эттирди Акитомо Кишина. 

Ўз навбатида бошқа бир журналист Ўзбекистон терма жамоасидаги учта футболчи ҳақида алоҳида фикр билдирди: дарвозабон Игнатий Нестеров, жамоа сардори Одил Аҳмедов ва ҳужумчи Элдор Шомуродов. Учала ўйинчи ҳам яхши формада деб айтди. 

Шу пайтгача неча марта Япония қарши ўйнаган бўлсак, тўғриси ўзим кўрган учрашувлар орасида биринчи марта япон журналистларининг хавотирга тушишини кўришим. Улар чиндан ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан қўрқишяпти. Олдинлари Япония Тошкенга келиб ҳам бемалол ўйнаб кетади ва журналистилари бамайлихотир юрарди. 

Энди бўлса вазият ўзгарди. Мана икки кундирки Ал Айнда уларнинг ҳаммаси хавотирда. Жуда кўпчилик ҳамкасбларимиз бугунги Ўзбекистон бугунги Япониядан кучли эканини айтишмоқда. Ишқилиб уларнинг хавотирга тушгани рост бўлсин. Бугун биз ё ютайлик, ё дуранг ўйнайлик. Ҳаммамиз кейинги ўйин учун Шаржадаги стадионга боришни хоҳлаймиз. Дубайдан Ал Айнга келиб кетиш осон эмас экан. Буни футболчиларимиз ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика