UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  1 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  4 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  57 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7

Япониялик журналистлар хавотирда Янгиликлар

Япониялик журналистлар хавотирда

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказади.

Вакилларимиз гуруҳ пешқадамлиги учун Японияга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. 

Кеча медиа марказда иш қизғин бўлди. Бугун янада кўп бўлади. Ҳали замон япониялик журналистлар келиб қолишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Кунчиқар юрт"дан ташриф буюрган баъзи ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Япониядан 150га яқин журналист келган, дейди "Nikkei" газетаси ходими Акитомо Кишина. 

Имкониятлар ҳақида сўрадим. "Бизда ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти, жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий ўзгарди. Акира Нишино ўрнини Хажиме Мориясу эгаллади. Олдинги мураббий федерацияда вице-президент бўлиб ишлаяпти. Янги мураббий эса эътиборни ёшларга қаратишни хуш кўради", - дейди япон ҳамкасбимиз. 

"Имкониятлар ҳақида эса менимча дуранг бўлади: ўйин 1:1 ёки 2:2 ҳисобида якун топса керак. Бизда ҳозир кучли футболчилар йўқ, энг яхши ўйинчимиз 21-рақамдаги Ритцу Доан ҳисобланади. У Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти. Мураббий шу футболчи атрофида ўйинни қуришга ҳаракат қиляпти", - дея ўз фикрини давом эттирди Акитомо Кишина. 

Ўз навбатида бошқа бир журналист Ўзбекистон терма жамоасидаги учта футболчи ҳақида алоҳида фикр билдирди: дарвозабон Игнатий Нестеров, жамоа сардори Одил Аҳмедов ва ҳужумчи Элдор Шомуродов. Учала ўйинчи ҳам яхши формада деб айтди. 

Шу пайтгача неча марта Япония қарши ўйнаган бўлсак, тўғриси ўзим кўрган учрашувлар орасида биринчи марта япон журналистларининг хавотирга тушишини кўришим. Улар чиндан ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан қўрқишяпти. Олдинлари Япония Тошкенга келиб ҳам бемалол ўйнаб кетади ва журналистилари бамайлихотир юрарди. 

Энди бўлса вазият ўзгарди. Мана икки кундирки Ал Айнда уларнинг ҳаммаси хавотирда. Жуда кўпчилик ҳамкасбларимиз бугунги Ўзбекистон бугунги Япониядан кучли эканини айтишмоқда. Ишқилиб уларнинг хавотирга тушгани рост бўлсин. Бугун биз ё ютайлик, ё дуранг ўйнайлик. Ҳаммамиз кейинги ўйин учун Шаржадаги стадионга боришни хоҳлаймиз. Дубайдан Ал Айнга келиб кетиш осон эмас экан. Буни футболчиларимиз ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика