UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  0 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  205 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6

Япония J-лигасида мухлисларга рухсат берилади Янгиликлар

Япония J-лигасида мухлисларга рухсат берилади

Теглар :  J-лигаЯпония
Япония миллий чемпионати 4 июлдан рестарт олиши ҳақида расман маълум қилинди.

Бу ҳақда J-лига раҳбари Митсуру Мураи ўз интервьюсида айтиб ўтди. Аввалига чемпионатни 26 июндан давом эттириш кўзда тутилганди, бироқ клублар тайёргарлик учун кўпроқ муддатга эга бўлишлари учун 4 июлга сурилди. 

Яна бир янгилик шуки, 10 июлдан бошлаб мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади. Фақат бу ўринда ҳар бир стадионда ишқибозлар сони 5000 нафардан ошмаслиги шарт. Бу ҳақда J-лига раҳбари Мураи шундай деди: 

- "Биз вазиятни тўлиқ назорат қилишимиз лозим. Ҳукумат 10 июлдан бошлаб мухлисларни стадионга киритишга рухсат берди, бироқ уларнинг сони 5 мингдан ошмаслиги керак. Буни жиддий назоратга олишимизга тўғри келади. Стадионга кирган мухлислар ниқобда бўлиши шарт, улар қўлларини мунтазам ювиб туришади ҳамда бақиришларига йўл қўйилмайди". 

Маълумки, J-лиганинг навбатдаги мавсуми 21 февраль куни старт олган, бироқ коронавирус туфайли 26 февралда тўхтаб қолганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика