UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди? Янгиликлар

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди?

Куни кеча олий лиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Давралар оралиғида клубларимиз бир қатор футболчилар билан хайрлашишди ва ўз таркибларига янги футболчиларни қўшиб олишди. Биз 16-турда ўзини кўрсатган янги футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Шўртан" - "Нефтчи"
Ғузорликлар сафида бу турда янгилардан Суннатилла Мамадалиев, Сарваржон Жўраев ва Ботир Қораев каби футболчилар майдонга тушишди. Ботир Қораев жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. "Шўртан" бу турда "Нефтчи"ни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

"Нефтчи" сафида Адриан Кашкавал ва Отабек Исроилов ҳаракат қилишди. "Олмалиқ"дан олинган Кашкавал тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, "Бухоро"дан келган Исроилов 76-дақиқада захирадан майдонга  тушди.



"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззах жамоаси таркибида Иззатбек Ғаниев, Александр Клецков, Қаҳрамон Баҳодиров, Исломбек Исоқжонов каби янги футболчилар илк бор майдонга тушишди. Иззатбек Ғаниев бу клуб сафидаги илк голини уриш учун 2 дақиқа етарли бўлди.

"Қизилқум" сафида Наврўзбек Алимов асосий таркибда майдонга тушиб 60 дақиқа ўйнаган бўлса, Виктор Клишин 79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.



"Бухоро" - "Бунёдкор"
Олий лига аутсайдери таркибида Алишер Санаев, Руслан Мельзиддинов, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Сергей Георгиев ва Максимилиан Фомин каби янги футболчилар майдонга тушишди. Улар орасида Сергей Георгиев илк учрашувдаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

"Бунёдкор" таркибида асосий жамоага қайтган Дилшод Жўраев ва "Шўртан"дан олинган Виктор Карпенко майдонга тушишди. Анвар Ражабов эса захирада қолди.



"Қўқон-1912" - "Динамо"
Бу учрашувда мезбонлар сафида янги футболчи майдонга тушмади. Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Сухроб Қобилов каби янгилар захирадан ўйинни кузатишди.

"Динамо"да эса Фаррух Шотурсунов, Дилшод Шарофетдинов, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Сергей Рекун ва Ҳасан Асқаров каби янги футболчилар ўйнашди. Дилшод Шарофетдинов дебют учрашувидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Фаррух Шотурсунов эса мана шу баҳсда "Динамо" сафидаги энг яхши футболчи деб топилди.



"Олмалиқ" - "Пахтакор"
Игорь Шквирин жамоасида Валерий Фомичев, Саидкомил Акбаров, Алишер Шоғуломов каби ўйинчилар илк бор ҳаракат қилишди. Фомичев 26-дақиқадаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шоғуломов захирадан майдонга тушиб сариқ карточка олди.

"Пахтакор" иккинчи давра олдидан янги футболчи олгани йўқ.



"Андижон" - "Насаф"
"Бургутлар" сафида янгилардан фақат Абдуллоҳ Олимов захирадан ўйинни кузатди. Анвар Бердиев эса тиббий кўрикдан муваффақиятсиз ўтгани учун майдонга туша олмади.

"Насаф" ҳам "Пахтакор" сингари ёзда янги футболчи харид қилгани йўқ.


"Машъал" - "Навбаҳор"
Муборак жамоаси таркибига икки нафар янги футболчи келганди. "Навбаҳор"га қарши Мирзоҳид Ғофуров захирадан майдонга тушган бўлса, Дилявер Абибуллаев захирада қолдирилди.

"Навбаҳор"да Акмал Ортиқов, Қаҳрамон Маҳамаджонов каби янгилар ва дисквалификация туфайли биринчи даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлган Тоҳир Шамсиддинов майдонга тушишди. Даврон Исоқов ва Алибобо Раҳматуллаев каби янгилар захирада қолишди.



"Локомотив" - "Металлург"
Мезбонлар сафида Мўйдин Мамазулумов ўйин қайдномасига киритилди, бироқ захирада қолди.

"Металлург" ёзда трансфер бозорида умуман иштирок этмаган ягона жамоа бўлди. Яъни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоани ҳеч ким тарк этмади ҳам, ҳеч қандай янги футболчи келгани ҳам йўқ.

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика