UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди Янгиликлар

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди

Янгибозор туманидаги 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган анъана бор.
Очиғи, ушбу даргоҳда охирги қўнғироқ янграши арафасида мураббий ва ўқитувчилардан иборат бўлган ҳамда 9-синф битирувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилади. Бўлғуси собиқ тарбияланувчиларнинг келгусида мактаб-интернати ва у ерда ўтган дамларини илиқ таассуротлар билан эслаб юришлари ва устозларига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бу тадбир ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Янгибозор тумани хокимлиги, прокуратураси ва мазкур таълим муассасаси ҳамкорлигида туман ўйингоҳида уюштирилган навбатдаги учрашув ҳам ҳар галгидек жуда қизиқарли ўтди. Унда “Устозлар” ҳам, “Шогирдлар” ҳам муносиб ўйин намойиш қилишди. Билим масканини тугатаётган ёшлар ҳар қанча уринишмасин, “Устозлар”ига бас кела билишмади. Натижада, улар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа  марказий минбар олдига саф тортишди. 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Хамробек Бектемиров, Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ушбу ўйиннинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталишиб, битирувчиларнинг кейинги ўқишларида омадлар тилашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика