UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Янги мавсумда Италия А сериясини кузатиш учун 5 сабаб Янгиликлар

Янги мавсумда Италия А сериясини кузатиш учун 5 сабаб

2017/18 йилги мавсумда Италия А серияси ўйинларини нима учун кўриш керак?

1. “Милан”нинг кучайиши
“Милан” трансфер компанияси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Хаттоки, АПЛ анъанавий равишда янги аксияга ўн миллионлаб инсонларни жалб этган бўлса-да, кучайиб бораётган “россонери”ни ўзларига қарата олишмади. Хитой пуллари туфайли миланликлар ўзларига “калит” топиб олишди. Ўнлаб янги харидлар - 189,5 млн еврога айланди. Бундай ҳолат “Милан” мухлислари орасида жуда катта қизиқиш уйғотди. Деярли 30 минг мавсумий обуначилар (таққосланг: хатто ўтган йилги мавсумда мухлислар сонини 16 мингга ҳам етказа олишмаган эди) тўпланди ва Европа Лигаси рекорд даражадаги саралаш баҳсларида  “Сан-Сиро” трибунасида 65 673 томошабин йиғилди.

Миланнинг янгиланиши скудетто учун бўладиган курашни кескинлаштиради. Кўриниб турибдики, “Ювентус” гегемонияси бироз ортда қолмоқда. Агар туринликлар бу чемпионатда ғолиб бўлса, рақиблар ўртасида қаттиқ жанг бўлиши табиий. Қизиқарли факт: “La Gazette Dello Sport” ходимлар ўртасида овоз беришни йўлга қўйгандан сўнг, чемпионликни қўлга киритиш таклифини билдирди… “Наполи”! Бу Италия спорт нашрлари етакчисининг башорати. Вазият янада қизиқарли тус олмоқда.



2. Чемпионлар лигасидаги тўртта жамоа
УEФА ҳақиқатга асосланган ҳолда, Чемпионлар лигасига чиқиш режасини бироз ўзгартирди. Агар дастлабки учта мамлакат коеффициентлар жадвалида алоҳида ажратилган бўлса, тўртинчи ўринни Италия эгаллаган. А серия 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасида учта жамоа билан эмас, тўртта клуб саралашсиз гуруҳ босқичига йўл олади. “Кальчо” сардорлари, айниқса, Чемпионлар лигасида иштирок этмаган “Милан” клублари учун бу ажойиб ёрдам бўлди десак муболаға бўлмайди. Табиийки, ҳозирги шароитда ҳам у натижага эришиш мушкул. Аммо, барибир имкониятлар юқорироқ.

Италиян футболига бу реформа сезиларли равишда фойда келтиради: масалан, “Наполи” ўтган мавсумда 1/8 финали учун Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун бонус ва баллар, ҳомийлик пуллари, чипталар ва трансляция ҳисобига 65,7 миллион еврони қўлга киритган. Финалга қадар етиб борган “Ювентус”нинг турнирдаги даромади — 109 млн еврони ташкил этган.  Бир йилдан сўнг, бу маблағга бир вақтнинг ўзида 4 та жамоа эгалик қилади.



3. Такрорий видеолар системаси
А Серияси видеога мурожаат! Бу янгилик Конфедерациялар Кубогида тестдан ўтказилди ва барчада илиқ таассурот қолдирди.

Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳакамлар голни баҳолаш, пенальти белгилаш, шунингдек, қайси футболчига сариқ ёки қизил карточка кўрсатиш кераклигини аниқлашда видео катта ёрдам беради. Аппеннинда VARдан фойдаланиш афзаллиги муҳим: ё футболда видеоассистентлар йўқми?



4. Юқори даражадаги самарадорлик
Шу ҳам Италиями? Катеначчо ўтган мавсумда барча стереотипларни бузиб ташлади. 1123та гол ёки ўртача ҳар бир ўйинда 2,96та голдан демакдир. Европанинг ТОП-5 лигаси ичида Италия чемпионати энг самаралиси бўлиб чиқди! Олаа, лекин бу факт! У энг бой АПЛ (1064 та гол), анъанавий тарзда энг яхши бўлиб келаётган Примеро (1118) ва Лига 1 (991) ҳамда Бундеслига (877)дан ўтиб кетди.

Аппеннин ярим оролларида ҳали ҳам 0:0 ҳисобидаги зерикарли дурангларни ёқтиришади деб ўйлайсизми? Унақа ўйинлар бор йўғи 380тадан 19тасида бўлган. Бу 5% деган гап. Бошқа томондан эса, мунтазам равишда 7:3 ёки 5:4 каби ҳисоблар қайд этилиб борди.

Шу ёзда А Серияси етакчи ўйинчиларидан ҳеч кимни йўқотгани йўқ. Джеко, Мертенс, Белотти, Игуаин, Икарди — улар Италияда қолди. Хорижга кетган “ҳужум гуруҳи”нинг вакилларидан фақат Салаҳ, Муриель ва “Милан” клубларига кераксиз бўлиб қолган Бакка билан Банега муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, “Кальчо” ақлли мастерлар билан таъминланди: Андре Силва, Чалханоглу, Дуглас Коста, Чингиз Ундер. Келгуси мавсумда бизни яна кўплаб ажойиб учрашувлар кутиб турганини тахмин қилиш учун барча асослар мавжуд!



5. А серияси дербилари. 4+1
Дерби беллашувлари А серияси учун катта аҳамиятга эга. Бу учрашувлар мусобақа жадвалидаги вазиятдан қатъий назар томошабоп ва муросасиз ўтади. Энди Милан, Рим, Турин ва Генуа дербилари қаторига яна битта – Верона шаҳри дербиси қўшилди. Тўғри, у дастлаб санаб ўтган дербиларимиз сингари катта афишалар билан реклама қилиниб улгурилмади, ёки у ҳақида бутун дунё гапирмаётгандир, аммо унинг ҳам ўз мухлислари етарли ва уларнинг сафи ортиб боришига шубҳа қилмаймиз. “Кьево” ва “Верона” учрашуви, жадвалнинг ўрталари, иккинчи ярмидагиларнинг аёвсиз жангига айланади.

Бир шаҳарни “бўлиша олмаганлар”дан ташқари, принципиал рақиблар тўқнашувлари: Миланнинг ҳар икки клуби – “Ювентус”га қарши, “Рома” – “Наполи”, “Фиорентина” эса “Болонья”га қарши ҳар қандай ҳолатида ҳам шафқатсиз жанг олиб боради. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир турда қизиқарли, муросасиз учрашув кафолатланган!


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика