UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  7 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  52 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  6 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью Янгиликлар

Янги клубга кўчиб ўтган Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор.

Биз ҳамюртимиз билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Очиғи, "Шанхай СИПГ"дан кетишингиз кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркиб футболчиси эдингиз. Нима Сизни клубдан кетишга мажбур қилди?

- Футболда ҳар хил вазиятлар, ҳар хил сюрпризлар бўлади. Шу боис ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. Чиндан ҳам "Шанхай СИПГ"дан кетишим кутилмаганда содир бўлди. Бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман.

- Барибир аниқ сабабини айтмадингиз. Сизга араб клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Нима учун айнан аутсайдер клубдан бўлган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғри, араб клубларидан таклифлар бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" билан шартномам борлиги учун иккала клуб келишган ҳолда бу қарорга келишди. Ҳозирги пандемия даврида бошқа мамлакатга учиб боришнинг ўзи қийин. Шу боис ҳам "Тяньцзинь Тэда"га ўтдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланган?

- Шартномада жуда ҳам кўп бандлар бор. Шу боис унинг муддатини айта олмайман.

- Бу жамоада узоқ қолиб кетмайсиз деган умиддамиз... Режаларингиз қандай?

- Юқорида айтганимдек футболда олдиндан ҳеч нарсани режа қилиб бўлмайди. Чунки сиз режа қилганингиз билан ёки клуб, ёки ўзингиз хоҳламай қолишингиз мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч қандай режа йўқ. Айни пайтда "Тяньцзинь Тэда"да ўйнаб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламан.

- Шанхай клубида ўтказган мавсумларингиз ҳақида умумий хулосаларингиз қандай?

- "Шанхай СИПГ" сафида 4 йил фаолият олиб бордим. Ажойиб мавсумларни ўтказдим, чиройли шаҳар, аҳил жамоа. Бу клуб билан Хитой чемпиони бўлдим, кумуш ва бронза медалларни ҳам қўлга киритдим. Клубдан фақат яхши хотиралар қолди. Барча футболчилар ва мураббийларга раҳмат айтаман.

- Шу давр мобайнида Шанхайда бир неча мураббий қўл остида ўйнадингиз. Айнан қайси мураббий даврида мазза қилиб тўп тепдингиз?

- Бу клубга мени Андре Виллаш Боаш таклиф қилганди. Айнан шу мураббий қўл остида маза қилиб футбол ўйнаганман. Виллаш Боаш ҳозирга қадар бирга ишлаган мураббийларим ичида энг зўри.


Жасур Асланов суҳбатлашди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика