Янг ушбу мавсум МЮда қилмаган ишини "Интер"да илк ўйиндаёқ амалга оширди
26 янв 2020 17:59
Янгиликлар
Янг ушбу мавсум МЮда қилмаган ишини "Интер"да илк ўйиндаёқ амалга оширди
"Интер" айни дамда А Серия 21-тури доирасида "Кальяри" жамоасини мағлуб этмоқда.
Миланликлар ҳозирча Лаутаро Мартинеснинг голи эвазига ғалабага эришишмоқда. Қайд этиш керак, ушбу ўйинда "Манчестер Юнайтед"дан ўтган Эшли Янг "Интер" таркибида дебют қилмоқда. Айнан унинг тўп узатишидан кейин аргентиналик футболчи гол уришга эришди.
Қайд этиш керак, 34 ёшли футболчи ушбу мавсумда МЮ таркибида АПЛнинг 12 ўйинида бирорта ассист қайд этмаганди.
Фикрлар