Янг Англия терма жамоасига чақирилмайди. Унинг ўрнини Шоу эгаллаши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 авг 2018, 15:21
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эшли Янг сентябрдаги ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилмайди.

"Уч шерлар" бош мураббийи Гарет Саутгейт бугун таркибни эълон қилади. Янг ЖЧ-2018да инглизларнинг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлганига қарамай Испания ва Швейцарияга қарши баҳсларда ўйнамайди.

33 ёшли Янг ўрнини МЮ футболчиси Люк Шоу эгаллайди.

Саутгейт бу борада Эшли Янг билан суҳбатлашди ва ёшларга имконият бермоқчи эканлигини тушунтирди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail