Яна бир машҳур форвард фаолиятини Саудияда давом эттиради
16 июл 2024 09:58
Янгиликлар
Яна бир машҳур форвард фаолиятини Саудияда давом эттиради
«Марсель» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Саудия Арабистонда давом эттиришга розилик берди.
Футболчи «Ал Қодисия» билан икки йиллик шартнома имзолайди. Шу вақт оралиғида ҳужумчи 40 миллион евро ишлаб олади.
Маълумот учун, Пьер-Эмерик Обамеянг ўтган мавсум барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 30 та гол ва 11 та голли узатма бор. Умуман олганда ҳужумчи фаолияти давомида барча жамоалари сафида 692 та учрашувда майдонга тушиб, 349 та гол урган ва 104 та голга ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар