Яна 2 гранд Мессини сотиб олмоқчи эмаслиги маълум бўлди
26 авг 2020 23:07
Янгиликлар
Яна 2 гранд Мессини сотиб олмоқчи эмаслиги маълум бўлди
"Барселона" форварди Лионель Месси охирги 24 соат ОАВ диққат марказида турибди.
Бир қатор гранд клублар номи аргентиналик ўйинчи билан боғланмоқда.
Сўнгги соатларда журналист Кристиан Фальк "Бавария" Леони сотиб олиш ниятида эмаслиги тўғрисида хабар қилган бўлса, Фабрицио Романо "Олтин тўп"нинг 6 карра ғолиби "Ювентус" учун қизиқ эмаслигини оммага маълум қилди.
Аввалроқ ПСЖ ҳам Лионелни сотиб олишни режалаштирмагани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди.
Фақат "Манчестер Сити" Мессига "Нью-Йорк Сити"га ўтиш варианти билан 3 йиллик шартнома таклиф қилиши айтилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар