UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  30

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Яҳё Гулмуҳаммади учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳс оғир кечишини билган эдик. Ҳар икки жамоа тажовузкор ўйин кўрсатди. Ҳимоядаги тартибли ҳаракат туфайли бу натижага эришдик. Футболчиларим бугун борини бериб ўйнашди, улардан мамнунман.

Ҳар икки жамоада гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Дарвозабонлар баҳснинг энг яхши футболчилари бўлишди. Ўзбекистонда 1 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Бизнинг майдонда бўладиган учрашув бугунгидан осонроқ кечади. Йигитларим билан фахрланаман.

"Бунёдкор", "Лаҳвия, "Ал Наср" Осиёнинг кучли клублари деб ўйлайман. Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Биринчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Учрашувнинг иккинчи ярмида рақиб жамоа 3 нафар ҳужумкор футболчини майдонга туширди. Босим бўлгани сабабли ҳужумга кўп ўтмадик.

Эрон футболига келадиган бўлсак, мамлакатимиз клублари барқарор ўйин кўрсатмаётганига кўплаб сабаблар бор. Уларнинг асосийси, шароитларда оқсаяпмиз. Футболга кўпроқ эътибор беришларини истаймиз.

Саудия Арабистони клубларига қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. ОФК бизга бу учрашув нейтрал майдонда бўлишини маълум қилди" - дейди мураббий.


Учрашувнинг энг яхши футболчиси Муҳаммадрашид Мазаҳери (дарвозабон):

Бугун 3 очко учун майдонга тушган эдик, аммо қўлга киритилган 1 очко ҳам ёмон эмас деб ўйлайман.

Мени энг яхши деб танлаган йигитларга раҳмат. Ушбу учрашув якунланди ва энди кейинги баҳс ҳақида ўйлаймиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика