Хушхабар! "Насаф" – "Моҳун Баган" учрашувига мухлислар киритилади
21 сен 2021 20:09
Янгиликлар
Хушхабар! "Насаф" – "Моҳун Баган" учрашувига мухлислар киритилади
Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев хабар берди.

"Насаф" — "Моҳун Баган" учрашуви мухлислар қаршисида ўтишига ОФК расман рухсат берди. Эртанги учрашувда барча футбол мухлисларини Марказий стадионда кутамиз.
P.S. Футбол учрашувлари вақтида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Зеро "Насаф" мазкур босқичдан ўтиб олса, кейинги учрашувни ҳам Қаршида қабул қилади ва навбатдаги рақиб Гонконг жамоаси бўлади", – дея маълум қилди Диёр Имомхўжаев.
ОФК Кубоги-2021 ярим финали доирасидаги баҳс эртага, 22 сентябрь куни 20:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар