Хушхабар! Азизжон Ғаниев яшил майдонга қайтди
15 сен 2021 13:53
Янгиликлар
Хушхабар! Азизжон Ғаниев яшил майдонга қайтди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Шабаб Ал Аҳли" клуби ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев февраль ойида жиддий жароҳат олганди.
Ҳамюртимиз "Ал Ваҳда" билан баҳсда жароҳат олган ва операция столига ётишга мажбур бўлганди. Май ойи бошида Ғаниев тикланиш машғулотларини бошлаганди.
Куни кеча Азизжон жароҳатидан буткул қутулиб "Шабаб Ал Аҳли" сафида назорат учрашувида майдонга тушди. "Ал Таид" клубига қарши кечган баҳсда ўзбекистонлик футболчи тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва қувонарлиси голлардан бирига ассистентлик қилди.
Учрашувда "Шабаб" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар