Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди
14 май 2024 17:50
Янгиликлар
Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди
"Боруссия" ҳимоячиси Матс Хуммельс ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка Германия терма жамоасининг Евро-2024 учун таркибига киритилмайди.
Маълум бўлишича, миллий терма устози Юлиан Нагельсманн "Бавария" кипери Мануэль Нойер ва ҳимоячиси Александр Павловичга таклиф юборган. Шунингдек, термага ярим ҳимоячи Кай Хаверц ("Арсенал") ва Крис Фюрух ("Штутгарт") ҳамда ҳимоячи Робин Кох ("Айнтрахт") жалб этилади.
Бироқ ЕЧЛ ярим финалчиси Леон Горецка ва "Боруссия" билан финалга чиққан Матс Хуммелсга рўйхатдан жой топилмади.
Германиянинг Евро-2024 учун қайдномасининг якуний варианти яқин кунларда эълон қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар