UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  2 19:00ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  34 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 18:20ЖЧ-2026 саралаши. КХДР - Қатар 2:2  51 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  1 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  51 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  3 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  1 14:01"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди  2 13:13БМБ футзал клуби Панама ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди   3

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман" Янгиликлар

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата испан телевидениясидаги "Salvados" дастури меҳмони бўлди ва замонавий футболда пулнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чипталар нархи ҳақида: "Юнайтед" қандай ўйнашини кўриш учун 40 фунт тўлаши керак. Бу у қадар арзон эмас".

"Мен замонавий футболдан нафратланаман!" дейдиган инсонлар ҳақида: "Улар нимани назарда тутаётганини биламан. Сабаби, футбол кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Хатто, клуб хўжайинлари мухлислардан кўра муҳимроқдек тасаввур уйғонмоқда. Авваллари футболда ҳаммаси бундай эмасди. Омма эътиборини ўзига тортишга уринадиган турли инсонлар ва газеталарнинг таъсири бўлмасди".

Агентлар ҳақида: Менинг агентим - отам. У ҳамиша менинг қизиқишларимга амал қилади. Агентлари шунчаки "қўрқинчли" маслаҳатлар берадиган жамоадошларим бўлган. Мен эшитишим керак бўлган ёшлигимда, ота-оналар фарзандларига қачон тўпни ошириш, қачон эса оширмаслик кераклигини айтишарди. Мен ўртоқларимга уларга жуда ёмон маслаҳатлар беришаётганини айтишга мажбурман. Катта жамоага ўтаётган ҳар қандай футболчи ўзини камида Марадона деб ҳисоблайди. Бу ҳамма билан рўй берадиган ҳолат. Лекин, бугунги кунда мен бу ҳолатни жуда ёш ўсмир ўйинчиларда ҳам кузатаяпман. Ғайриоддий кийимлар кийиб, қиммат машиналарда юриб ўзини ҳудди рок юлдузидек тутаётган болаларни кўряпман... Баъзида уларни четга тортиб икки оғиз гапириш керак. Фақатгина совуққонлик билан қаттиқ ишлашда давом этсагина мана шундай "васвасалар"дан якка ўзи чиқиб кета олади.

Маош ҳақида: "Ўзининг энг юқори даражасида футболда яхши ҳақ тўланмоқда. Бошқа соҳалар билан таққослаганда биз кўпроқ пул топамиз. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат! Футбол оламида мен оладиган маош ўртача ҳисобланади, лекин 99,9 % испанлар ёки бошқа давлатдаги инсонлар буни муносиб "даромад" деб айтишади".

Футбол ҳақида, худди бизнесдаги каби: "Мен футболнинг бизнес томонларини ёқтирмайман. Мен фақатгина ўйнашни, машғулот ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар бу бизнеснинг спортдаги ролини камайтирса хурсандчилик билан маошимни қисқартирилишига рози бўламан".


Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика