UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  15 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  43 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Хотира - муқаддас. Агар Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида... Янгиликлар

Хотира - муқаддас. Агар Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида...

Бугун Мираброр Зуфаровичнинг туғилган куни.

Агар у киши ҳаёт бўлганларида бугун 74 ёшни қарши олган бўларди. Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерациясига раҳбарлик қилган йиллари (2006 - 2017) ўзбек футболи янги босқичга чиқди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизнинг кетмағкет жаҳон чемпионатларига чиқиши, Ўзбекистонда икки бор футзал бўйича Осиё чемпионати ташкил этилиши айнан шу инсон хизматлари билан боғлиқ деб бемалол айта оламиз.

Мираброр Усмонов Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилган йиллари (2013 - 2017) ўзбек спортида туб бурилиш юзага келди. Хусусан 2016 йилги Рио Олимпиадасида спортчиларимизнинг жаҳон бўйлаб танилишида ҳам Мираброр Зуфаровичнинг хизматлари беқиёсдир.

2019 йилнинг 15 март куни Мираброр Усмонов 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Хотира эса муқаддасдир. Мираброр Усмонов амалга оширган ишлар ҳам ўзбек спорти вакиллари хотирасидан асло ўчмайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика