UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:00Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар... Янгиликлар

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар...

Теглар :  Хотира-79
ПРО-Лига клубларининг молиявий холатига хавас қилиб бўлмайди.

Деярли барча клубда моддий жиҳатдан инқироз юзага келган. Айрим жамоалар юзага келган қарздорлик бўйича ПФЛ томонидан жазоланди ҳам. Яқин орада яна бир жамоа чемпионатдан четлатиши мумкин.

Аниқроғи “Б” гуруҳи қатнашчиси “Хотира-79” жамоасининг ҳам ПФЛ олдидаги қарзлари кўпайиб кетган. Исми шарифини сир сақлаш шарти билан биз билан алоқага чиққан, клуб расмийсининг айтишича “Хотира-79” жамоасига Уйчи тумани хокимлиги томонидан ҳеч қандай эътибор қаратилмаяпти.

Жамоанинг ПФЛдан 40 миллион сўмга яқин қарзи бор. Раҳбарият ушбу қарздорликларни бартараф этиш учун ПФЛдан 20 августга қадар руҳсат олган. Катта эхтимол билан “Хотира-79” бугун ПФЛнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўмни ўтказиб бера олмайди.

Жамоа эртага Бухоро вилоятида “Лабса” меҳмони бўлади. Сафар учрашувига боргани билан, эртага ўйин комиссари учрашувни ўтказишга рухсат бермасдан Уйчи жамоасига техник-мағлубият ёзадиган бўлса у холда ортиқча сарф-харажатга йўл қўйилган бўлади. Бу борада ҳозир “Хотира-79” раҳбариятининг боши қотган.

Кўрамиз, “Хотира-79” раҳбарияти ушбу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетаркин? ПФЛчи? Ҳамма клубларни баробар кўрармикин?


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика