Хосеп Гвардиола: "Терма жамоа бош мураббийи бўлишни хоҳлайман"

Alisher
15 ноя 2019, 13:32
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзини терма жамоада синаб кўришни хоҳлаётганини айтди.

"Ҳа, мен терма жамоани бошқаришни хоҳлаётганим ҳақиқат. Бу бир кун содир бўлади.

Мен доимгидек, аммо кўпроқ эркинроқ бир шароитда ишлар эдим. Масалан, кўпроқ гольф ўйнардим, аммо ҳозир бунга умуман вақтим йўқ. 

Эртами кечми кимдир менга терма жамоада ишлашни таклиф қилса, мен терма жамоа бош мураббийи бўламан", - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The World Game