UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  50 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  4 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  2 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  4 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6

Хосе Венансио Лопес: "Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган"

Хабарингиз бор, бугун ЎФА испаниялик таниқли футзал мураббийи Хосе Венансио Лопес билан шартнома имзолади.

Бугун ЎФА анжуманлар залида испаниялик мутахассис иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди:
Бугун ўзбек футзалидаги тарихий кун деб бемалол айта оламиз. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Терма жамоага мураббий танлаш жуда мураккаб, 30 дан ортиқ номзодлар билан музокаралар ўтказилди. Дунёнинг 5 карта энг яхши мураббийи Хосе Венансио Лопес номзодида тўхталдик. Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш учун Андижонда янги арена барпо этилади, машғулот залларига ҳам эга бўламиз. Жаҳон чемпионати туфайли футзал инфраструктурамизни Жаҳон стандартларига мослаштирамиз.



ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов: Олдимизда бир қанча мусобақалар бор. Хусусан, Жаҳон чемпионатидан аввал Осиё кубогида иштирок этамиз. Ҳозирда бирламчи вазифа Осиё чемпионати. Хосе Венансио маҳаллий мураббийлар билан ҳам ишлайди, футзал инфраструктураси бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб боради.



Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес: Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. ЎФА раҳбарияти мамлакатда футзал бўйича улкан лойиҳа амалга оширилаётганини айтди. Ҳозирча фақатгина ташкилий ишлар билан банд бўламан, жамоа билан Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг машғулотларни бошлайман. Унга қадар ҳозирги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов жамоа билан ишлайди. Ўйлайманки, бир жамоа бўлиб ишласак, албатта, кўзланган натижага эришамиз.




— Юртимизга келишдан аввал терма жамоамизни қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

— Ўзбекистон терма жамоаси билан яхши танишман. Чунки Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган. Литвадаги Жаҳон чемпионати олдидан Испанияда ташкил этилган йиғинда ҳам жамоанинг услубини ўрганиб чиққанмиз.

— Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларни айта оласизми?

— Энг муҳими, Ўзбекистонда футзал пастки боғиндан ривожланиб бормоқда. Испаниялик Хосе Мария Мендез бу ерда фаолият юритган. У менинг яқин дўстим ва жуда кучли мутахассис бўлиб, у бошлаган ишни Баҳодир Аҳмедов ҳам аъло даражада давом эттирди. Яхши шаклланга жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. Футзалчиларнинг даражаси жуда юқори. Ҳимояда ҳаракатланиш ва ҳужумга тезкорлик билан ўтиш устида алоҳида ишлаймиз.




— Бош мураббий сифатида ишни бошлаганингиздан сўнг сизга терма жамоада кимлар ёрдам беради?

— Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ишини давом эттирадилар, жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этамиз.

— Бош мураббий билан қачонгача шартнома тузилди? Олдиндаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз қониқарсиз натижа қайд этса ҳам шу мураббийнинг ўзи Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига тайёрлайдими?
Равшан Ирматов:
— Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ, бироқ Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Шартнома Жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди. Ўйлаймизки, мундиалда муносиб қатнашамиз.




— Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари учун база қурилмоқда. Футзал терма жамоамиз учун ҳам шундай база қуриш режада борми?

Равшан Эрматов: — Худди ўша терма жамоалар марказида футзал учун ҳам шароит яратилади. Барча миллий терма жамоаларимизни биргаликда ривожлантирамиз.

— Хорижий футзалчиларни маҳаллийлаштиришга қандай қарайсиз?

— Агарда ўша хорижий футзалчи ўзбекистонлик футзалчидан анчагина кучли бўлса маҳаллийлаштириш мумкин, агар даража тенг ва бир-бирига яқин бўлса бундан фойда йўқ деб биламан. Барибир охирги сўзни ЎФА айтади. ЎФА қандай қарор қилса шундай бўлади.




Жаҳонгир Усмонов: — Шу саволга менда ҳам қўшимча жавоб бор. Аввало фуқаролик олиш учун ўша мамлакатда 4 йил яшаши керак. Бундан ташқари ФИФАнинг алоҳида регламенти бор. Унга кўра 5 йил ўша мамлакатда яшаган бўлиши керак. Жаҳон чемпионатига 1 йил вақт қолди. Негадир сайтлардаги изоҳларда ҳамма бразилиялик футзалчиларни маҳаллийлаштириш керак деб ёзишмоқда. Журналистлардан илтимос қиламан, шу нарсани ўқувчиларга тўғри етказинг. Бундан ташқари айтайлик бразилиялик футзалчи келиб терма жамоамизда ўйнаса шунчаки пул учун ўйнайди ва кетади. Ундан кўра ўзимизнинг қишлоқларда юрган маҳоратли ёшларга футзалга жалб қилиб, ўша йигитларни дунёга олиб чиқсак яхши эмасми? Ўша қора кўзлар байроғимизни баландга кўтаришади, мадҳиямизни куйлашади. Хорижлий футзалчилар бундай қилишмайди. 



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика