Хосе Пекерман – Венесуэла терма жамоаси янги устози
02 дек 2021 19:10
Янгиликлар
Хосе Пекерман – Венесуэла терма жамоаси янги устози
Хосе Пекерман расман Венесуэла термаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Олдинроқ тажрибали мутахассис Аргентина ва Колумбияни бошқарган. У ҳар икки термани ЖЧ 1/4 финалига олиб чиққан. Унинг қўл остидаги колумбияликлар 2016 йилда Америка кубогида бронза медалларини қўлга киритишган.

Пекерманнинг дебюти 27 январь куни бўлиб ўтади, ўша куни венесуэлаликлар жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 15-турида Боливияга қарши баҳс олиб боради. Ҳозирда жамоа турнир жадвалида сўнгги, 10-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Венесуэла — жаҳон чемпионатига ҳеч қачон чиқмаган КОНМЕБОЛнинг ягона аъзосидир. Улар Қатардаги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни аллақачон тарк этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар