UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  6 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  33 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2

Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин кутганимиздек қийин кечди, тўп назоратини олишга ҳаракат қилдик, аммо устунликни натижада акс эттира олмадик. Иккинчи тайм ҳам шундай давом этди. Футболчиларнинг асабийлашуви... Бош мураббий ўйинчиларга қандайдир "дори" берди ва барчаси ортда қолди. Учрашув сокин давом этди.

Ўйин ҳақидаги фикрларимни давом эттирадиган бўлсам, ўйин қоидаси бузилган вазиятда ҳакам вазиятни тўла кўрмай туриб қарор чиқарди. Голга эътирозим йўқ, шунчаки ҳакам ўша қоида бузилган вазиятни кўрмаганди. Биз ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урдик, бунгаям эътирозим йўқ. Бундан ташқари бир марта дарвоза тўсинига тегди. Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Битта вазият эмас, умуман учрашув давомида ҳакамлар жуда ҳам кўп хато қилишди. Бошида пенальти сўраган вазиятда шогирдимда симуляция қилиш учун шароит йўқ эди. Иккинчиси қўл билан ўйналган вазият.

Қатар терма жамоаси ўйинидан фахраланман. Биз саралаш баҳсларидан чиқиб кетдик. Бошимизни баланд кўтариб чиқиб кетдик. Ғалабага Ўзбекистон ҳақли равишда эришди, аммо ҳакамликка эътирозим бор. Тошкентда Қатар фақат мағлуб бўлгани ҳақида кеча гап бўлганди, демак статистика давом этади.

Учинчи футболчимизни мажбуран алмаштирдик. Футболчининг оёғи жиддий жароҳат олганди. Уни расмга ҳам олдик", - дейди Фоссатти.

- Ўзингиз айтдингиз Қатар бу саралаш баҳсларидан чиқиб кетди. 2022 йилги мундиал Қатарда ўтади. Энди режаларингиз қандай, бу саралаш баҳсларида ёшларни туширасизми?
- Уч-тўрт нафар футболчининг ёшига қарамайман, улар бемалол 2022 йилги мундиалда иштирок эта олишади. Қатар ўз уйидаги Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўришини Қатар Футбол Ассоциацияси ўйлаши керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика