UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  0 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  1 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  4 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  34

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

БАА яшил майдонларида ўтказилган 2013 йилги кичик мундиал (17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги) ёдингиздами?

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ҳамда Панама термаларига қарши курашган. Ўсмирларимиз 3-турда Хорватия термасини 2:1 ҳисобида таслим қилишган эди. Ўша баҳсда хорватларнинг ягона голига муаллифлик қилган Ален Ҳалилович кўплаб экспертлар томонидан жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида эътироф қилинган.


10-рақамда тўп тепадиган чапақай ўйинчи "янги Месси", "хорват Мессиси" сингари лақабларни олганида эндиги 17 ёшга қадам қўйган эди. "Динамо" (Загреб)нинг умидли вакили келаси йил "Барселона"га трансфер қилинди. Ўшанда каталон клуби 18 ёшли Ален учун 5 млн евро тўлаган. Бироқ, Ҳалиловичнинг ёши улғайган сари даражаси тушиб борди. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топомагач, Бундеслигага кўчиб ўтди. "Гамбург"даги омадсиз 2 йилдан кейин "Милан"га келди. "Россонерилар" таркибида 1,5 йил ҳаракат қилиб "кесакдан олов чиқаролмаган" ярим ҳимоячи Чемпионшипга кўчиб ўтди.

У бугунги кунда "Бирмингем Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумот учун, Чемпионшипнинг ўтган мавсумида 784 дақиқа ўйнаган Ҳалилович фақат 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган. Демак, мутахассисларнинг 8 йил олдинги тахминлари ўзини мутлақ оқламади.

"Насаф"га ОФК кубогини олиб берган Анатолий Демьяненко ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика